foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Пойтахтимиздаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Глобал экологик муаммоларни ҳал этишда инновацион ёндашувлар: Орол денгизи мисолида жаҳон тажрибаси” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакиллари ҳамда Корё университети (Жанубий Корея) кўнгиллилари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов Орол денгизининг қуриши инсоният тарихидаги энг йирик экологик ҳалокатлардан бири эканлигини таъкидлади. Яқингача катталиги бўйича дунёдаги тўртинчи ўринда турган Орол денгизининг акваторияси майдони ўтган ярим аср давомида 8 бараварга, сув ҳажми эса 15 бараварга камайди. Ҳар йили қуриган Орол денгизи тубидан 90 миллион тоннагача турли хил тузлар, қум ва чанг шамол билан ҳавога кўтарилади. Улар чанг бўронлари бўлиб, минглаб километр масофагача тарқалади ва Марказий Осиё минтақаси аҳолисининг саломатлигига, экотизимга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Конференция доирасида Орол денгизининг ҳозирги ҳолати, Марказий Осиё мамлакатларининг сувга оид дипломатияси, Орол денгизининг минтақа иқлимига таъсири, ер унумдорлигини ва экотизим барқарорлигини ошириш масалаларига бағишланган қатор тақдимотлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Жанубий Корея мутахассислари Орол денгизи қуришининг мамлакатимиз иқтисодиётига, Оролбўйи минтақаси аҳолиси саломатлиги ва фаровонлигига кўрсатаётган таъсирини таҳлил қилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг Корё университети билан Орол денгизи оқибатларини юмшатиш соҳасидаги ҳамкорлик қилиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Манбаъ: http://uza.uz/

 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти