foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилоти 1 июнь Болаларни ҳимоя қилиш куни, 5 июнь “Бутунжаҳон атроф муҳит куни”га бағишлаб жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 78-сонли “Меҳрибонлик уйи”да хайрия байрам тадбири ташкил этиб ўтказди.

Тадбирнинг  асосий  мақсади  ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгида она табиат ва унинг неъматларига бўлган меҳр мухаббат ҳиссини янада ўстириш ва уларни атроф муҳит муҳофазаси ишларидаги фаолиятини кучайтиришдан иборат.

Хайрия байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимияти, «Sharq Ayoli» халқаро аёллар жамғармаси, Ўзбекистон аэронавтика федерацияси, “Эзгу  амал” ҳайрия фонди, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Экоҳаракат Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳодимлари ҳамда ОАВ иштирок этдилар.

Мақсадлардан бири ҳомий ва болаларни келажагига бефарқ бўлмаган инсонларни болалар уйларини моддий ва техник шароитни яхшилашга қаратиш. Болалар уйларида спорт майдончалари улар учун экобоғлар яратиш. Мақсад шу боғларни яратиш жараёнида меҳнат фаҳрийларини хам жалб этиш.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки бугунги кунда табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларда мутаносиблик инсоният табиатдан фойдаланишда табиат қонунларига эмас, аксинча, шахсий манфаатларига асосланиб фаолият кўрсатиши оқибатида табиатдаги мувозанатнинг сезиларли даражада бузилгани, яъни, дунёнинг турли бурчакларида табиий офатлар: сув тошқинлари, зилзилалар, ўрмон ёнғинлари ва бошқа шу каби талофатларнинг рўй бераётгани ҳеч кимга сир эмас. Инсон табиий муҳитга таъсир этар экан, унинг ўзи ҳам “акс таъсир”га дуч келмоқда. Буларнинг барчаси эндиликда инсоннинг ўзига ва унинг соғлом табиий муҳитда яшашига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ахборот учун:1972 йил 5 июнда Стокгольм шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф муҳитга бағишланган Конференциясида Бутунжаҳон атроф муҳит кунини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу кундан эътиборан дунёнинг қатор мамлакатларида ушбу кунга бағишлаб турли хил тадбирлар, кўрик танловлар ва экологик акциялар ўтказилиб келинмоқда.

Сўнгги 50 йил ичида ер юзи аҳолиси деярли уч маротаба ўсган, рўйхатга олинган транспорт воситаларининг сони 10 маротабага кўпайган, электр станциялари қуввати 21 мартага ошган, нефть маҳсулотларидан фойдаланиш 7 маротаба, тошкўмирдан фойдаланиш - 3,6 маротаба, газ ишлатиш – 15 мартага ортган, буғдой ишлаб чиқариш  4 баравардан кўпроққа, ёғоч истеъмоли 14 маротаба, алюминий ишлаб чиқариш 15 бараварга, қоғозга бўлган талаб 5 бараварга ҳамда сўнгги 40 йил давомида балиқ овлаш йилига 18 млн. тоннадан 100 млн. тоннага ошди. Иқлим географияси ўзгармоқда. Сўнгги 15 йил давомида ўртача ҳарорат энг юқори кўрсаткичга етди. Иқлимий ўзгаришларнинг таъсири қутбларда айниқса, яққол намоён бўлмоқда. Сув исиши жараёни тезлашиб бормоқда. Ер шари қутб қопқоғининг қалинлиги сўнгги 40 йилда 40% га камайган. Ўртача ҳарорат ошиб бориши натижасида ичимлик суви захираларининг 20 % ини ташкил этадиган Гренландия музликлари эриса сув сатҳи 7 метрга кўтарилади. Ҳарорат ошиши сабабли ХХ асрнинг ўзидаёқ сув сатҳи 20 см.га кўтарилган.

Экопартия Тошкент

вилояти партия ташкилоти 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти