foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокимлиги тадбирлар залида  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон экологик партияси Сирдарё вилояти партия ташкилоти томонидан “Она табиатни асрайлик”мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.  

Тадбирда вилоят Ўзбекистон экологик партияси Сирдарё вилояти партия ташкилоти Кенгаши, Гулистон тумани  экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Гулистон тумани мактабгача таълим бўлими, Гулистон тумани ДСЭНМ, Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи Кенгаши, Гулистон тумани ҳокимлиги, Экоҳаракат фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, атроф муҳит мусаффолиги, экологик барқарорликни таьминлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи ва вазифаси бўлишига эришиш. Атроф муҳит муҳофазасига жамоатчилик эьтиборини янада кучайтириш.

‑Атроф муҳит муҳофазасида, экологик таълим-тарбия аввало инсоннинг табиатга онгли муносабатда бўлишидан бошланади. Атроф-муҳитни мусаффо сақлаш, озодалик ва поклик каби эзгу урф-одатларга амал қилиш экологик тарбиянинг илк кўринишидир. Халқимизнинг табиат бойликлари, табиий ресурсларни тежаб‑тергаб ишлатиш, улардан оқилона фойдаланиш, табиий тизимларнинг ўз ҳолича сақлаш борасидаги бой қадриятларини аҳолига, жумладан ёшлар онгига сингдириш, замонавий экологик билимлар билан танишиб бориш давр талабидир. Халқимиз азал‑азалдан ўсиб келаётган авлодни маънавий қадриятларга йўғрилган эзгу анъана ва урф одатлар руҳида тарбиялаб, унда табиат бойликларига меҳр-муҳаббат уйғотишга, тежамкорлик ва табиий бойликларни асраб-авайлашга ўргатишга алоҳида эътибор қаратган.  Тарғибот-ташвиқот ишларида ҳам ана шу омиллар ҳақида кўпроқ тўхталиш керак. Хусусан, биринчи навбатда аҳолининг, айниқса ёшларнинг табиат муҳофазасига бўлган муносабатини ўзгартириш, экологик билим ва тушунча, тафаккур ва маданиятини ошириш учун тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб бориш, оилада оддий экологик қарашларни, боғчада илк тушунчаларни шакллантириш, мактаб, коллеж, лицейда билимларни бойитиш, мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаш лозим. Жойларда  ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда ёшлар маданиятининг ўрни ва аҳамияти, атроф муҳитни муҳофаза қилишда уларнинг ташаббусини ошириш мавзуларида тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш кўзда тутилган. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш соҳаcида кенг кўламли ишлар амалга оширилди ҳамда уларнинг ҳаммаси табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, ҳозирги ва келгуси авлодлар учун соф табиий муҳитни сақлаб қолишга йўналтирилаяпти, Ўзбекистон Республикасида “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” концепцияси амалга оширилаётган ва инсон ҳуқуқларининг устуворлиги таъминлаб берилаётган бир даврда экологик хавфсизлик, мусаффо атроф муҳит, соғлом генофонд масалалари мамлакатимизнинг ҳозирги ва келажагини ўйлаётган фуқароларни бефарқ қолдирмаяпти.

Экологик муаммолар глобал хусусият касб этаёттган бугунги кунда уларнинг ечими хусусида давлат, нодавлат, жамоат ташкилотларнинг ҳамкорликда иш олиб бориши айни муддаодир. Экологик ҳолатни яхшилашда аввало давлатимизда табиат мухофазаси тўғрисидаги ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар ижросини таъминлаш катта аҳамият каб этади. Олиб борилаётган тарғибот‑ташвиқот ишларида бунга ҳар бир фуқаро масъул эканлигини чуқур тушунтириш зарур.

Она табиат нафақат жисмоний, балки маънавий камолотимизда ҳам катта ўрин тутади. Маълумки экология бўйича таълим-тарбия оила, боғчадан бошланиб, мактаб, коллеж ва олий ўкув юртларида давом эттирилади. Қишлок ва маҳаллаларда бу мавзуда тушунтириш ишлари олиб борилса, табиат муҳофазаси барчанинг вазифаси эканлиги янада чуқурроқ сингади ва барчанинг юмушига айланади. Ваҳоланки, атроф муҳит мухофазаси ҳақида қайғуриш экологик холатнинг барқарорлигини таъминлайди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон экологик партиясига аьзо бўлиш истагини билдирган фуқароларга партия аьзолик билетлари топширилди.

Экоҳаракат Сирдарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти