foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент Ҳайвонот боғи, Ўзбекистон Экологик партияси ва Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамкорлигида  Бутунжаҳон атроф муҳит кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти, Экоҳаракат вакиллари, Тошкент Ҳайвонот боғи мутахассислари, Учтепа туманидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчи ваўқувчилари, Тошкент шаҳридаги 207- мактаб ўқувчилари, “Ҳаёт камалаги” гуруҳи аъзолари ҳамда Юнусобод тумани маданият уйи ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида Юнусобод тумани маданият уйи ходимлари ва “Ҳаёт камалаги”гуруҳи аъзолари томонидан концерт ташкил этилди.Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида “Она табиат” расмлар кўрик танлови бўлиб ўтди.

Болалар ўз расмларида бугунги кундаги долзарб экологик муаммоларни , жумладан, сувнинг ифлосланиши, чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши, дарахтларнинг кесилиши, ҳайвонларга зарар етказиш, атмосферанинг ифлосланиши каби масалаларни акс эттиришди.

Иштирокчилар томонидан қайд этилганидек, бу каби тадбирлар болаларгаона табиатни чуқур ўрганишида, экологик муаммоларни ижобий ҳал қилишида, экологик билимларни ўз тенгдошлари орасида фаол равишда тарғиб  этишида муҳим аҳаият касб этади.

Ёш рассомларга Тошкент Ҳайвонот боғи томонидан  диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти