Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси ва Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят партия ташкилоти  томонидан бугун Поп тумани Мусиқа мактаби мажлислар залида Ўзбекистон экологик партиясининг мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказиш, экологик партия сафини кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Экологик Партияси Наманган вилоят партия ташкилоти Поп туман Кенгашининг таъсис йиғилиши ташкил этиб ўтказилди.

Давра суҳбатининг асосий мақсади Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатдан оқилона фойдаланиш ва қулай яшаш шароитини яратиш соҳасидаги фаолиятни кучайтириш, Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифаларини ҳамда экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олишда ва уларни бартараф қилишда жамоатчиликни  иштироки, партия сафига аъзоликни шакллантиришдан иборат бўлди.

Давра сухбати сўнгида партия сафига аъзоликка қабул қилинганларга Ўзбекистон экологик партиясининг партия билетлари тарқатилди.

Экопартия Наманган

вилояти партия ташкилоти