2019 йил 22 май куни Андижон вилояти Жалақудуқ туманида жойлашган адирликларда “22 май – Биохилмахиллик кунига бағишланган - “Адирликлар чиқиндилар учун эмас” мавзусида экологик тадбир ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон экологик партияси, Экоҳаракат худудий бўлинмаси ва экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “22 май – Биохилмахиллик кунига бағишланган - “Адирликлар чиқиндилар учун эмас” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Н.Юсупов - “22 май – Биохилмахиллик кунига бағишланган - “Адирликлар чиқиндилар учун эмас” мавзусида тадбир иштирокчиларга ўзининг фикр-мулохазаларини билдириб ўтди.

Шунингдек Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Ҳ.Максумов тадбир мавзусидан келиб чиқиб, ўзининг фикр-мулохазаларини билдириб ўтди.

Тадбир доирасида иштирокчилар томонидан Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида жойлашган адирликларда фуқароларнинг экология сохасида етарли даражада билимга ва маданиятга эга бўлмаганлари сабабли пайдо турли чиқиндилардан тозолов ишлари ташкил этилди. Тадбирда 70 нафар иштирокчи қатнашиб, Андижон ва Жалақудуқ тумани чегарасида жойлашган адирликлар хам турли чиқиндилардан тозаланди. Бу адирликлар Андижон вилоятининг иқтисодий, маданий-эстетик ва экологик хаётида мухим ўринга эга. Бу адирликлар қизил китобга киритилган бўлиб, Бўз эчкиэмари ва судралиб юрувчиларнинг кенг оиласи, қуёнлар, тулки ва бошқа ноёб хайвонлар яшайди. Хар йили бу адирлардан 100 тоннадан ортиқ доривор ўсимликларйигиб, териб олинади. Ушбу худуднинг кириш қисмида тадбир давомида турли чиқиндилардан тозаланди. Тадбир сўнгида ёш йигитт ва қизларга “Қизил китоб сахифаларида” номли китоблар совға қилинди.                  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти ва Экоҳаракат худудий бўлинмаси фаоллари, 70 дан зиёд ҳамкор ташкилот вакиллари, “Ёшлар иттифоқи”, Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси