Жорий йилнинг 22 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтимажлислар залида Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида 22 май Халқаро биохилма-хилликни асраш кунига бағишланган давра суҳбати ва “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ходимлари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

         Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларда биохилма-хилликни асраш, ўсимлик ва ҳайвонот турларини кўпайтиришга муҳаббат руҳини сингдириш, уларнинг эътиборини экологик муаммоларга қаратиш, уларнинг ечимини топишга жалб қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунлар мазмун-мохиятини талаба ёшларга кенгроқ тушинтириш, уларга Экологик партиянинг мақсад ва вазифалари, партияга аъзолик, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунчалар бериш, ёшларда экологик билим ва кўникмаларини шакллантириш, хусусан, ёшларнинг экологик ва эстетик маданиятини юкалтириш учун таълим муассасалари, истироҳат боғлари, дам олиш масканларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, тадбирлари экологик акциялар ташкил этиш ҳамда мазмун-моҳиятини ёшлар онгига чуқур сингдириш, шу орқали атроф-муҳит мусаффолигига эришиш мақсадида ёшлардан иборат ташкил этилган ташаббускор гуруҳларни билим ва малакасини оширишга эришиш.

ХХI асрга келиб Ер шарида юзага келган ҳолат – Ердаги биологик хилма-хилликнинг кескин равишда камайиб боришидан далолат бермоқда. Бунинг натижасида, Биохилма-хилликни сақлаш – умумбашарий экологик муаммолардан бирига айланди. Биохилма-хиллик нима? Биохилма-хиллик – бу Ердаги турли туман ҳаётнинг хилма-хиллигидир. Биохилма-хиллик деганда кўз олдимизга ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг бой хилма-хил турфа олами келади.

Биохилма-хиллик – ҳаёт мезонидир, уни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бизнинг умумий манфаатимиздир. Бу жараёнда ёшларимизнинг атроф табиий муҳит мухофазаси йўналишдаги яратувчанлик, бунёдкорлик сифатларини намоён этиш ҳамда даҳлдорлик ҳиссиётини уйғотиш айниқса ҳозирги куннинг муҳим вазифасидир.

Экоҳаракат ва

Экопартия Тошкент шаҳар партия ташкилоти