2019 йилнинг 14 май куни Хоразм вилояти Боғот тумани Тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти ҳудудий партия ташкилоти, Экоҳаракатнинг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан 15 май “Халқаро иқлим куни” мунособати билан “Глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Аҳолига  глобал иқлим ўзгаришига сабаб бўлувчи омиллар, иқлим  ўзгаришининг салбий оқибатлари  тўғрисда тушунча бериш, фуқароларни  Экологик партия мақсад  ва вазифалари билан таништиришдан иборат.

Тадбирда таъкидланганидек, бугун кунда бутун дунёда иқлим ўзгаришлари рўй бераётганлиги  натижасида турли минтақаларда об-ҳавода кескин ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Қатор минтақаларда қурғоқчилик, бошқаларида эса ёғингарчиликнинг ошиши сабабли сув тошқинлари юзага келмоқда. Бу ўз навбатида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда муаммоларни келтириб чиқариб аҳоли турмуш фаровонлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Иқлим ўзгариши сабаб бўлувчи техноген омиллар инсониятнинг атроф-муҳит муҳофазасига бепарво муносабатда бўлишининг аянчли оқибатидир. Юзлаб кимё ва оғир саноат корхоналари атмосферани заҳарли газлар билан заҳарлаши натижасида “иссиқхона эффекти” юзага келиб бир мамлакатларда ҳавонинг ҳаддан ташқари исиши бошқаларида эса аксинча совиши кузатила бошлади.

Бундай ноҳуш ҳолатга барҳам бериш учун бутун инсоният атроф-муҳит муҳофазасига онгли равишда муносабатда бўлиши, келажак учун жавобгарликни ҳис қилиб яшаши зарур.

Бунинг учун биринчи навбатда инсонларнинг экологик билимларини ошириш ниҳоятда муҳимдир. Ўзбекистон экологик партияси фуқароларимизнинг экологик саводхонлигини ўстиришни ўзининг устувор вазифалари қаторига қўяди.

Давра суҳбатида қатор экологик муаммолар ва уларни бартараф қилиш юзасидан  иштирокчиларнинг берган саволларига мутахасислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси