foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Экологик ҳаракати ходимлари Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг “Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги матбуот анжумани ва давра суҳбатида иштирок этишди.

Тадбирнинг мақсади Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) фаолиятини ёритиш, ЯИЖ учун лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди. Матбуот анжуманида республика манфаатдор вазирлик ва идоралари вакиллари, олимлар ва журналситлар қатнашди.

Иқлим ўзгариши замонамизнинг асосий таҳдидларидан бирига айланган. Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра кузатувлар тарихидаги энг илиқ 20 йил сўнгги 22 йилга тўғри келган. Энг иссиқ тўрт йил эса охирги тўрт йилга тўғри килган. Иқлим ўзгаришининг бошқа яққол белгиларини ҳам кузатиш мумкин, бўлар — денгиз сатҳининг кўтарилиши, музликларнинг эриши, Ер куррасининг барча минтақаларида кузатилаётган экстремал метеорологик ҳодисалар (сув тошқинлари, қурғоқчилик ва бош.). Табиий офатлар хавфининг ортиши, ҳодисаларнинг мисли кўрилмаган кўлами ҳам бунга далилдир. Агар бугун қатъий чоралар кўрилмаса, иқлим ўзгаришига кейинги мослашиш катта сарф-харажат ва ҳаркатларни талаб қилиши мумкин.

Марказий Осиё ҳам иқлим ўзгарувчанлигининг жорий кучайиши билан боғлиқ, ҳам глобал иқлим ўзгаришининг узоқ муддатли таъсирига мойил минтақа ҳисобланади. Ўтган асрнинг ўрталаридан Ўзбекистонда иқлим илиши тенденсияси кузатиб келинмоқда ва ҳар 10 йилда ўртача йиллик ҳарорат 0,29°© га ошиб бормоқда. Сўнгги ўн йилликлар давомида иқлим ўзгариши билан боғлиқ салбий ҳодисалар кўпроқ рўй бермоқда ва улар сув ресурслари танқислигининг кучайиши ва қурғоқчилик ҳодисаларининг тез-тез такрорланишига олиб келмоқда.

Шу муносабат билан иқлим ўзгариши олдини олиш ва унинг кузатилаётган оқибатларига мослашиш бўйича зарур чоралар ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш катта аҳамият касб этади.

Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) глобал миқёсдаги ташаббус бўлиб, у   кам-углеродли ва иқлимий барқарор ривожланишни молиялаштириш орқали иқлим ўзгариши масалаларини ҳал этишга қаратилган. Жамғарма ривожланаётган мамлакатларда иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартиришга ҳамда ҳимояга муҳтож ҳамжамиятларнинг иқлим ўзгаришининг муқаррар оқибатларига мослашишига ёрдам бериш мақсадида 2010 йил Канкун шаҳрида 194 мамлакат ҳукуматлари томонидан ташкил қилинган. Бош қароргоҳи  Жанубий  Кореянинг Сонгдо шаҳрида жойлашган.

ЯИЖ иссиқхона газларини қисқартириш ёки уларни чиқаришнинг олдини олиш орқали иқлим ўзгариши оқибатларини энгиллаштириш ва унинг салбий таъсирларига мослашишга қаратилган лойиҳаларни кўриб чиқади ва молиялаштиради.

Ўзбекистонда ЯИЖ билан ишлаш учун Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) ваколатли орган ҳисобланади. У ваколатлари доирасида ЯИЖ билан ўзаро алоқаларни таъминлайди, хусусан тўғридан-тўғри молия олиш учун миллий ташкилотларни ЯИЖда аккредитациядан ўтказиш бўйича сўров юборади ҳамда ЯИЖга тақдим этиш учун давлат манфаатларига жавоб берадиган тўлиқ кўламли лойиҳавий таклифларни тайёрлаш юзасидан талабномаларни кўриб чиқади.

Ҳозирги вақтга келиб ЯИЖга тақдим этиш учун 3 та лойиҳа тайёрланди. Улар Миллий мослашиш режасини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалигини агрометеорологик таъминлаш ва иқлимга боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш масалалари билан боғлиқ.

Тармоқларнинг иқлим ўзгаришига мослашиши бўйича миллий режаларни тайёрлаш соғлиқни сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиий офатлар хавфини бошқариш ва уй-жой қурилиши энергия самарадорлиги борасидаги мослашиш чора ва ҳаракатларини ўз ичига олади.

Матбуот анжумани ва давра суҳбати доирасида ЯИЖ билан ҳамкорлик, ЯИЖ маблағини олиш учун лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқишда миллий ташкилотларга кўмак кўрсатиш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини енгиллаштириш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича халқаро тажриба ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Мунозаралар давомида иштирокчилар фикр алмашдилар, ОАВ вакиллари саволларига жавоб берилди.

Экоҳаракат матбуот хизмати 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти