2019  йил 14  май куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “15 май – Халқаро иқлим кунига бағишланган “Экологик муҳит ўзгаришнинг инсон саломатлигига таъсири” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари ва фаоллари, Ўзбекистон экологик партияси ходимлари, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вакиллари,  Сайилжой академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари,  ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад: Иқлим ўзгаришлари ва унинг салбий оқибатларини тушунтиришга қаратилган тарғибот–ташвиқот ишларини янада кенгайтиришга эришиш.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси