foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Хавфсиз ичимлик суви ва санитария инсоннинг асосий ҳуқуқлари сифатида эътироф этилди, зеро улар соғлом турмуш тарзини таъминлаш учун зарур. Дунё миқёсида 10 кишидан 3 нафари хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга эмас.

Ҳимояланмаган манбалардан сув ичувчи кишиларнинг деярли ярми Африкада, Сахара жанубида ишайди. 10 кишидан 6 нафари санитар хизматлардан фойдалана олмайди. Бироқ бу умумжаҳон кўрсаткичлар минтақалар ва мамлакатлар кесимида сезиларли фарқ қилади.  Kun.uz мухбири 21 май куни Тошкентда бўлиб ўтган БМТнинг 2019 йилдаги сув ресурслари ҳолатига доир бутунжаҳон ҳисоботи тақдимотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Сув ресурслари танқислиги

"Дунёда сув ресурслари билан боғлиқ вазият янада оғирлашмоқда. Демографик ўсиш ва аҳоли мобиллиги, шунингдек иқлим ўзгариши оқибатида янги эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши натижасида юзага келган сув истеъмолининг ошиши сув ресурслари танқислигининг янада сезиларли намоён бўлишига олиб келади", - деди Тошкент ирригация муҳандислиги ва қишлоқ хўжалиги мехнизацияси институти ректори, профессор Ўктам Умурзоқов.

Расмий статистикага кўра, дунёда 2,4 млрд киши сув ресурслари билан боғлиқ зарур сантария хизматларига эга эмас. 1 млрд.дан ортиқ киши хавфсиз сувдан фойдаланиш имконига эга эмас ва бу, ўз навбатида, камида 250 млн касаллик ҳолати, 2,2-5 млн ўлим билан туговчи ҳолатларга олиб келади. Шу билан бирга, суғорилувчи ерларнинг 20 фоизи ёмонлашади, шўрланади ва фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келади.

Аҳолининг сув ресурсларига оид билимини ошириш "Ўзбекистонда Орол денгизи мисолида сувдан нооқилона фойдаланишнинг фожиавий оқибатларига янада яққол гувоҳ бўлиш мумкин. Келгуси авлод олдида Орол фожиаси инсон аралашуви натижаси экани ва фақат шу қўллар билангина "6-мақсад: тоза сув ва санитария барча учун" дастури ижросига эришиш мумкинлигини ёддан чиқармаслигимиз керак", - деди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ушбу мақсадларга эришиш учун аҳоли, ёшлар ва ҳукуматнинг сувдан оқилона фойдаланишга доир билимларини ошириш зарур. Бу йўналишда замонавий технологияларни қўллаш лозим. Муаммолар ечимига фуқаролик жамиятини жалб қилиш ва рағбатлантириш, аҳолини сувга нисбатан маданиятли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатиш керак. Сувдан ҳамма фойдалана олиши ва асраш учун нима қилиш кераклигига оид маълумотлар билан бўлишиш муҳим. БМТнинг Ўзбекистондаги жамоаси Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликдан хурсанд экани ва ушбу мақсадга етишиш келгуси авлод учун жуда муҳимлиги қайд этилди. 

"Фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳар биримиз сув ресурсларини сақлашга ўз ҳиссамизни қўша оламиз, шундагина келгуси авлод сувдан бемалол фойдаланиши мумкин", - дейди Фрейзер.

Минтақавий сув ҳамкорлигига ёндашув

"БМТнинг сув ресурслари ҳолатига оид йиллик маърузаси сувдан фойдаланишдаги муҳим маъруза ҳисобланади, ундан мақсад - қарорларни қабул қилишга масъул шахсларга сув ресурслари соҳасида барқарор сиёсатни йўлга қўйишга доир  жиҳозларни тақдим этиш. БМТ 2019 йилги сув ресурсларига доир маърузасини "Ҳеч кимни четда қолдирмай" дея номлади. Бу маъруза бутун жаҳон ҳамжамияти, жумладан Ўзбекистон ва Марказий Осиё учун долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистонда минтақавий сув ҳамкорлигига ёндашув тубдан ўзгарди. Бугун биз Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз билан сув хўжалиги масалалари бўйича алоқаларни йўлга қўймоқдамиз. Сўнгги икки йилда сувдан фойдаланиш масалалари бўйича Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан тузилган ишчи гуруҳлар бугунга келиб ижобий натижа бермоқда", - деди Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари.

Таъкидланишича, Ўзбекистон охирги ўн йилликда ечимини топа олмаётган кўплаб масалалар бўйича самарали ечимларни топмоқда. Чегара олди ҳудудлардаги сув хўжалиги объектлари ва уларнинг эксплуатациясига доир барча баҳсли масалалар деярли тартибга солинди. Шунга қарамай, мамлакат минтақавий ва миллий даражада сув ресурслари билан боғлиқ янги чақириқларга гувоҳ бўлмоқда, улар аҳоли сонининг ошиши, озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг ортиши, иқлим ўзгариши, музликларнинг интенсив эриши ва бошқа омилларга боғлиқ.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда томчилаб суғориш 32 минг гектар майдонда йўлга қўйилди, 2025 йилгача эса 1 млн гектарга яқин майдонни сувни тежовчи технологиялар билан қамраб олиш режалаштирилмоқда, бунинг натижасида эса томчилаб суғориш майдони 200 минг гектардан ошади.

ЮНЕСКО ва сувга доир ҳамкорлик

"Ўзбекистонда нафақат ЮНЕСКО бутунжаҳон маърузаси бўйича ишлар олиб борилмоқда, балки умуман бундай ишлар яхши йўлга қўйилмоқда. Энг муҳим ҳамкорларимиздан бири сув дипломатияси кафедраси ҳисобланади", - деди Фуад Пашаев ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамда тегишли ташкилотларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди. Бунда ЮНЕСКО шу соҳада ёрдам қўлини чўзувчи ва ҳамкорликка доим тайёр звено сифатида хизмат қилиши қайд этилди.

Манбаъ: https://kun.uz

 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти