Ўзбекистон экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси 14-май куни Республика болалар силга қарши курашиш санаториясида 16-май Халкаро иқлим кунига бағишланган- «Иқлим ўзгариши – дунё муаммоси» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси координатори Н.Қудайбергенов иштирокчиларга тадбирнинг мавзуси ва максадини айтиб ўтди ва батафсил маълумот олиш учун сўз навбатини Ўзбекистон экологик партияси Қорақалпоғистон партия ташкилоти раиси А.Бегимовага берди.

Иқлим ўзгариши – тез орада ечилиши зарур бўлган жуда муҳим масалалардан бири. Ечимлардан бирининг бошланиши атмосферага пар газларини чикаришни камайтириш   Халкаро келишувлардир, яъни Киото баённомаси бўлиб, у 1997-йили декабрда Япониянинг Киото шаҳрида БМТ нинг иклим ўзгаришига оид конвенциясига қўшимча равишда қабул қилинган.  Иқлим ўзгариши – бу ҳаво ҳароратининг кескин ошиб кетиши, айниқса, 70-йиллардан буён ҳаво ҳароратининг +2 градусга кўтарилганлиги, бунинг оқибатида  музликларнинг эриши, агар шу маромда кетса, денгиз сатхи 1 метрга кўтарилиши, сувлар эса 10 метрга кўтарилиши мумкин, натижада эса тошқинлар рўй беради. Иқлим ўзгариши сабабларига саноат чиқиндилари оқибатида атмосферага зарар етказилиши, ҳар хил газлар, тутунлар оқибатида озон қатламининг тесилиши,  Қуёш нурларининг кўп тушиши, оқибатда қиш фаслида иссиқ бўлиши, баъзи иссиқ ўлкаларда умуман бўлмайдиган ёмгир ва қорларнинг бирданига ёғиши, ҳавонинг кескин ўзгаришлари рўй беради. Иштирокчиларга  «Глобал исишнинг аянчли оқибатлари» мавзусида видеоролик қўйиб берилди. Шу юзасидан ўзаро мунозара юритилди. Ўзаро фикр алмашишлар, савол-жавоблар бўлди.

Экопартия Қорақалпоғистон

Республикаси партия ташкилоти