Ўзбекистон экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси 10-май куни «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ да Ўзбекистон экологик партияси тарғиботи бўйича давра суҳбати ўтказди.

Ўзбекистон экологик партияси Қорақалпоғистон партия ташкилоти бош мутахассиси Қ.Есболова тадбирни очди ва сўзни Қорақалпоғистон партия ташкилоти раиси А.Бегимова ўз маърузасида,тирикликнинг давомийлиги, инсоният, хайвонот ва ўсимлик оламининг тақдири, аввало, атроф-мухитнинг софлигига боглик. Аммо бугунги кунда табиатдаги ана  шу экологик мувозанат кун сайин емирилиб бормокда. Шу сабаб, эндиликда атроф-мухит мухофазаси –хаво, сув, тупрок, ўсимликлар, хайвонотларни асраб-авайлаш, уларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймасдан, келгуси авлодларга етказиш бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган глобал масалага айланди. Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, юртимизда табиатга эхтиёткорона муносабатда бўлиш, унинг бойликларига эгалик килиш, экологик вазиятни тартибга солиш, ахолининг экологик маданиятини ошириш юзасидан мухим саъй-харакатлар олиб борилмокда. Ҳали жаҳонда хам, юртимизда хам табиатни муҳофаза килиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш борасида ҳал этилмаган муаммолар бисёр. Уларни бартараф килиш кўп жиҳатдан аҳолининг табиат муҳофазаси, табиат билан боғлиқ қонуниятлар ҳақидаги билимига боғлиқ. Ўзбекистон экологик партиясининг ташкил қилиниши- юртимиздаги олиб борилаётган оқилона сиёсатдан далолатдир. Зеро, ҳар қандай давлат кучли иқтисод, кучли сиёсат ва соғлом экологик муҳитга эга бўлса, у кучли ҳисобланади. Хабарингиз бўлганидек, Орол фожиаси оқибатларини юмшартиш буйича жаҳон ҳамжамияти диққат-эътиборини қаратмоқда. Шу жумладан, глобал иқлим ўзгариши муаммоси, тоза ичимлик суви танқислиги  муаммолари ҳам инсониятни хавотирга солаётган долзарб экологик муаммолардир. Ўзбекистон экологик партияси «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиорини илгари сурар экан, мана шу ва бошқа экологик муаммоларни ечимини топишга, экологик барқарорликни таъминлашга, келажак авлодларга соф табиат мерос қилишга, бунинг учун барча табиий бойликлару-қазилмалар, ҳайвонот ва ўсимликлар оламини, бутун экосистемани муҳофаза қилишга ўз мақсад ва амалларини йўналтирган. Шундан сўнг, бир қатор иштирокчилар партияга аъзолигига қабул қилиниб, уларга шу жойнинг ўзида партиянинг аъзолик билетлари тақдим қилинди. Иштирокчилар ўзаро фикр алмашдилар, қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Тадбир қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси