Жорий йилнинг 14 май куни Яккасарой тумани 144-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида ва Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши, Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ходимлари, Яккасарой тумани халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги барча таълим муассасалари вакиллари иштирок этдилар.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг эътиборини экологик муаммоларга қаратиш, уларнинг ечимини топишга жалб қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунлар мазмун-мохиятини талаба ёшларга кенгроқ тушинтириш, экологик маданиятни янада юксалтириш, уларга Экологик партиянинг мақсад ва вазифалари, партияга аъзолик, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунчалар бериш, ёшларда экологик билим ва кўникмаларини шакллантириш, хусусан, ёшларнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш учун таълим муассасалари, истироҳат боғлари, дам олиш масканларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, тадбирлари экологик акциялар ташкил этиш ҳамда мазмун-моҳиятини ёшлар онгига чуқур сингдириш, шу орқали атроф-муҳит мусаффолигига эришиш мақсадида ёшлардан иборат ташкил этилган ташаббускор гуруҳларни билим ва малакасини оширишга эришишдан иборатдир.

Экопартия Тошкент

шаҳар партия ташкилоти