foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ва Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти 2019 йилнинг 3-май куни Чимбой тумани «Кенес» ОФЙ да Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2019 йилда амалга оширишга оид давлат дастуридан келиб чиқиб: “Қишлоқларда ичимлик суви таъминоти тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Бегимова тадбирни очди ва ўз маърузасида,тирикликнинг давомийлиги, инсоният, хайвонот ва ўсимлик оламининг тақдири, аввало, атроф-мухитнинг софлигига боглик. Аммо бугунги кунда табиатдаги ана  шу экологик мувозанат кун сайин емирилиб бормокда. Шу сабаб, эндиликда атроф-мухит мухофазаси –хаво, сув, тупрок, ўсимликлар, хайвонотларни асраб-авайлаш, уларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймасдан, келгуси авлодларга етказиш бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган глобал масалага айланди. Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, юртимизда табиатга эхтиёткорона муносабатда бўлиш, унинг бойликларига эгалик килиш, экологик вазиятни тартибга солиш, ахолининг экологик маданиятини ошириш юзасидан мухим саъй-харакатлар олиб борилмокда. Ҳали жаҳонда хам, юртимизда хам табиатни муҳофаза килиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш борасида ҳал этилмаган муаммолар бисёр. Уларни бартараф килиш кўп жиҳатдан аҳолининг табиат муҳофазаси, табиат билан боғлиқ қонуниятлар ҳақидаги билимига боғлиқ. О.Мырзаназарова мавзуни давом эттириб, фуқароларнинг экологик онги канчалик юксак, бу борадаги билимлари даражаси канчалик юкори бўлса, табиатдан фойдаланиш маданияти ҳам шунчалик ортади.

Демакки, бу борадаги зарур билимларни ўрганиш, уларга катъий амал килиш ва салбий ўзгаришларнинг олдини олиш ҳозирги кунда энг долзарб вазифалардан биридир, дея қайд этди. Юртимизда «Алохида мухофаза килинадиган худудлар тўғрисида» (1993), «Ер ости бойликлари тўғрисида» (1994), «Атмосфера хавосини мухофаза килиш тўғрисида» (1996), «Ўсимлик дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»(1997), «Энергиядан окилона фойдаланиш тўғрисида» (1997), «Урмон тўғрисида»ги (1999),  “Экологик назорат тўғрисида”ги (2013) қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни экологик назоратни амалга ошириш, атроф-мухит ва ахоли саломатлиги мониторинги сохасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг урни ва ролини аник белгилаб беради, конунда жамоатчилик экологик назорати шакллари ва экологик назоратни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошка институтларининг иштироки аник белгилаб берилган. экологик назоратни амалга оширишда жамоатчилик иштироки, экологик ҳолатни яхшилаш ишларига фукароларни кенг жалб килиш, ННТларнинг фаоллигини кучайтириш механизмларини ривожлантириш масалаларида ижтимоий шерикликни янада кучайтириш бугунги кун талаби эканлигини алохида кайд этиб ўтди. Табиат ва атроф-мухитни мухофаза килиш хар доим давлат ва жамият хаёти учун ўта муҳим масалалардан бўлиб келган.  Шу боисдан юртимизда табиат мухофазасига давлат сиёсати даражасида эътибор каратилиб, шу йўналишни тартибга соладиган конунчилик базасини бугунги кун талаби даражасида такомиллаштиришга алохида эътибор каратиб келинмокда. Айтиш лозимки, ҳозирги вақтда экологик  назорат  соҳасидаги муносабатлар  катор норматив-хукукий хужжатлар билан тартибга солинади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фукароларнинг экологик хукук ва мажбуриятлари мустахкамланган. Ушбу конституциявий меъёрлар табиатни мухофаза килиш сохасидаги 1-конун хужжати бўлган “Табиатни мухофаза килиш тўғрисида” ги Қонунда тўлиқ ўз ифодасини топган. Иштирокчилар ўзаро фикр алмашдилар, қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Тадбир қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси

 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти