Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашиш қоидаларини бузганлик, шунингдек карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Norma’нинг ёзишича, 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ–534-сон Қонун билан тегишли тузатишлар киритилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганлиги учун оширилган жарималар жорий этилди. Бу ҳолда фуқаролардан 5 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача, мансабдор шахслардан эса 7 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача миқдорда жарима ундирилади.

Қонун 3.05.2019 йилдан кучга кирди.

Манбаъ: https://kun.uz