foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон ҳудудий бўлинмаси ҳамда Андижон вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида жойлашган 27-сонли умумтаълим мактабида “15 апрель – Экологик билимлар кунига” бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган нотиқлар томонидан - Экологик билимлар кунига бағишланган ҳамда Ёшларда экологик таълим самараси ва ёшларнинг бугунги кун экологик маданиятини шаклланиб бориши мавзуларидаги маърузалар ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Экологик таълим-тарбия – инсоннинг табиатдан онгли равишда фойдаланиш, психологик ахлоқ-одоб юзасидан халқимизнинг табиатга нисбатан эътибор билан қарайдиган урф-одатлари, анъаналари асосида ёшларни тарбиялаш, улар онгида табиатга,  унинг бойликларига меҳр-муҳаббат ўйғотиш, уларни тежамкорликка ва табиий бойликларни асраб-авайлашга ўргатишдан иборат эканлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Давра суҳбат давомида иштирокчиларга экология соҳасидаги миллий қонунчилик хақида сўз юритилди. Жумладан,Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунлари атроф-муҳитни, табиий ресурсларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этиши юзасидан тўлақонли тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида мактаб китоб фондини бойитиш мақсадида 50 дан ортиқ бадиий адабиёт китоблари совға қилинди.

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти