foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси 11-апрель куни Нукус шаҳар 33-сонли умумтаълим мактабида “Биохилмахиллик-табиат занжири»” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори А.Исмайлова иштирокчиларга кун мавзусини қисқача таништириб ўтди ва тўлиқроқ маълумот учун сўзни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон худудий бўлинмаси раҳбари А.Бегимовага берди.

А.Бегимова ўз маърузасида,тирикликнинг давомийлиги, инсоният, хайвонот ва ўсимлик оламининг такдири, аввало, атроф-муҳитнинг софлигига боғлиқ. Зеро табиатда ҳамма нарса занжирдек бир-бирига боғланган, биохилмахилликдир. Аммо бугунги кунда табиатдаги ана  шу экологик мувозанат кун сайин емирилиб бормоқда. Шу сабаб, эндиликда атроф-муҳит муҳофазаси –ҳаво, сув, тупроқ, ўсимликлар, ҳайвонотларни асраб-авайлаш, уларнинг йўқолиб кетишига йўл куймасдан, келгуси авлодларга етказиш бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган глобал масалага айланди. Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, юртимизда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, унинг бойликларига эгалик қилиш, экологик вазиятни тартибга солиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш юзасидан муҳим саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ҳали жаҳонда ҳам, юртимизда ҳам табиатни муҳофаза қилиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш борасида ҳал этилмаган муаммолар бисёр. Уларни бартараф қилиш кўп жихатдан аҳолининг табиат мухофазаси, табиат билан боғлик қонуниятлар ҳақидаги билимига боғлиқ. Фуқароларнинг экологик онги қанчалик юксак, бу борадаги билимлари даражаси қанчалик юқори бўлса, табиатдан фойдаланиш маданияти ҳам шунчалик ортади. Демакки, бу борадаги зарур билимларни ўрганиш, уларга қатъий амал қилиш ва салбий ўзгаришларнинг олдини олиш ҳозирги кунда энг долзарб вазифалардан биридир. Юртимизда «Алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тўғрисида» (1993), «Ер ости бойликлари тўғрисида» (1994), «Атмосфера ҳавосини мухофаза килиш тўғрисида» (1996), «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»(1997), «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида» (1997), «Ўрмон тўғрисида»ги (1999),  “Экологик назорат тўғрисида ”ги (2013) қонунлар қабул қилинди. М.Убайдуллаева мавзуни давом эттириб, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида ”ги Қонуни экологик назоратни амалга ошириш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги мониторинги соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва ролини аниқ белгилаб беради, қонунда жамоатчилик экологик назорати шакллари ва экологик назоратни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошка институтларининг иштироки аниқ белгилаб берилган. экологик назоратни амалга оширишда жамоатчилик иштироки, экологик ҳолатни яхшилаш ишларига фукароларни кенг жалб қилиш, ННТларнинг фаоллигини кучайтириш механизмларини ривожлантириш масалаларида ижтимоий шерикликни янада кучайтириш бугунги кун талаби эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар доим давлат ва жамият хаёти учун ўта муҳим масалалардан бўлиб келган.  Шу боисдан юртимизда табиат муҳофазасига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, шу йўналишни тартибга соладиган қонунчилик базасини бугунги кун талаби даражасида такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмокда.

Айтиш лозимки, ҳозирги вактда экологик  назорат  соҳасидаги муносабатлар  қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланган. Ушбу конституциявий меъёрлар табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги 1-қонун ҳужжати бўлган “Табиатни мухофаза килиш тўғрисида ” ги Конунда тўлиқ ўз ифодасини топган. Шундан сўнг, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди. Тадбир қизиқарли ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти