foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ҳудудида Экоҳаракат  “Ёшлар қаноти” томонидан олий таълим муассасаларида  Наврўз байрамига бағишлаб: «Биз табиат мухофазасига масъулмиз!» шиори остидаэкохашарбўлиб ўтди.

Акцияда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва“Ёшлар қаноти” фаоллари, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Қарши Мухандислик иқтисодиёт институти профессор ўқитувчи ва талабалари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Акцияни ўтказишдан мақсад, қишлоқ ва маҳаллаларда, таълим муассасаларида тозалик, ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, ҳудудлар саранжом-саришта, обод манзилларга айлантирилишига эришиш.

Азал-азалдан эзгу ва гўзал қадриятларини, орзу интилишларини ўзида мужассам этган аждодларимиздан бизга йилдан-йилга муқаддас мерос сифатида ўтиб келаётган ҳашарларни ўтказишдан кўзланган мақсад халқимизнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, юртимиз озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборат.

Ҳашарчилар томонидан 1,5 гектардан ортиқ ер майдон ободонлаштирилиб, қайта ишлов берилди, 3 тонна қаттиқ, маиший ва қурилиш чикиндилари махсус белгиланган чиқиндихоналарга олиб чиқиб кетилди, 250 та мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб бутаси оқланди, атрофи бегона ўтлардан тозаланди, 150 дан ортиқ гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилди, 50 метр масофадаги  ариқлар тартибга келтирилди.     

Бир сўз билан айтганда экоҳашар юксак кўтаринкилик билан ўтказилди. Бундай ҳашарлар ёш авлоднинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтиришда албатта катта аҳамият касб этади.    

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти