foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Сув минералли ҳаётимизнинг ҳамма жабҳаларида иштирок этувчи, табиатнинг энг улуғ иноми. Сув обиҳаёт.

Сувсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди, сув инсон ва жониворлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бутун борлиқ учун зарур бўлган табиатнинг инъоми.Инсонни овқатдан чекласангиз у 70 кунгача, сувдан чекласангиз 3-7 кунгача, ҳаводан чекласангиз 1-2 дақиқада ҳаётдан кўз юмади. Ичимлик суви эпидемик жиҳатдан хавфсиз, кимёвий таркиби бўйича зарарсиз, органолептик хусусиятлари бўйича хушбуй, радиация жиҳатдан хавфсиз бўлиши лозим. Ичимлик суви ҳеч қандай туйимли хусусиятга эга бўлмасада :у организмдаги ҳамма ҳаётий жараёнларни таъминлайди;овқат ҳазм қилиш,модда алмашинувида, тўқима синтезида қатнашади.Организмнинг суюқлик муҳити, организм ҳужайраларидаги осмотик босим, суюқлик ҳажмини бошқариб туришга, ҳужайра-муҳитини доимийлигини таъминлашга имкон яратади.

Жорий йил 14 март  куни Бухоро шаҳридаги 10-сон умумтаълим мактабида   22 март Бутунжаҳон сув ресурслар кунига бағишланган “Сув– ҳаёт манбаи” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон экологик партияси  Бухоро вилоят  партия ташкилоти, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари томонидан тадбир   иштирокчиларига дунёдаги экологик муаммолардан бири сув ҳамда унинг аҳамияти,  ундан оқилона фойдаланиш борасидаги тушунчалар берилди. Улар онгида табиат ва унинг бебахо неъматларини севиш ҳамда асраб–авайлашдек туйғулар янада мустаҳкамланди. Шунингдек,  ёшлар Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифалари ҳақида ҳам ёшларга тушунчаларга эга бўлдилар.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан Она табиатни мадҳ этувчи саҳналаштирилган  мусиқий   чиқишлар намойиш қилинди. Фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантириди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Бухоро вилоят ташкилоти 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти