foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Экологик партиянинг Хоразм, Бухоро, Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудий ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 8 январдаги ПҚ–4099 сонли қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўптомонлама шериклик траст жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” да белгилаб берилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишга ҳисса қўшиш, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал қилишга кенг жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш мақсадида Хоразм вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида “Оролга мадад” шиори остида хайрия ҳашари тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу ҳайрия ҳашарларда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, АКШнинг «The World Aral Region Charity INC» ЭКО кўнгилилар ташкилоти, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Экологик партиянинг Хоразм, Бухоро, Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудий ташкилотлари, Экоҳаракат Марказий Кенгаши, Ҳалқаро экосан жамғармаси Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси, Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, маданият ишлари бошқармалари ҳамда ОАВ вакиллари ташриф буюришди.

Жорий йилнинг 16-17 март кунлари, Оролбўйи ҳудудидаги лойиҳа ва дастурлар тўғрисида хабардорликни оширишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Ўқувчи ёшлар иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида сўз олганлар Орол экологик муаммосининг салбий таъсири бутун дунёда сезилаётганлиги ва шу боисдан ҳам бу муаммога барҳам беришга жаҳон ҳамжамияти кенг эътибор қаратаётганлиги хусусида атрофлича тўхталдилар. Давра суҳбатида ўқувчилар Орол денгизининг қуришига олиб келган сабаблардан ҳамда Орол фожиаси оқибатлари бартараф этиш, минтақада ижтимоий-иқтисодий соҳаларда вужудга келган муаммоларга барҳам бериш борасида давлатимиз томонидан юритилаётган оқилона сиёсатдан ўзларининг яхши хабардорликларини намойиш этдилар.

Амалий тадбирлар доирасида аҳолини тозаланган ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятининг Боғот туманида жойлашган 33-сонли мактаб ҳудуди яқинига сув тозалагич аппарати АКШнинг «The World Aral Region Charity INC» ЭКО кўнгилилар ташкилоти томонидан беғараз ёрдам сифатида ўрнатиб берилди. Мазкур қурилмада тозаланган сувдан аҳоли бемалол фойдаланишлари учун кенг шароитлар яратилди. Мазкур ҳудуд атрофига мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш мамлакатнинг экологик сиёсатида устуворлик касб этади. Ўзбекистон Экологик партияси “Биз келажак учун жавобгармиз!” шиорини илгари сурар экан давлатимизнинг экологик сиёсатини амалга оширишда жамиятнинг барча кучларини сафарбар этишни ўзининг муҳим вазифалари қаторига қўяди.

Ўзбекистон экологик

партияси ахборот хизмати 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти