foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Тошкент давлат Аграр унверситетида “Дарё, сув ҳаётни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган “Қишлоқ хўжалигида ер-сув ресурсларидан фойдаланишда экологик муаммолар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.  

Тадбирнинг асосий мақсади. Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги қонуни ижросини таъминлашда, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, ичимлик сувидан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳақида аҳоли ўртасида ташвиқот ишларини олиб бориш

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки. Конституциямизда шахс, жамият ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, умуман барча соҳадаги асослари мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича давлат-ҳуқуқий механизмини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам Конституцияда белгиланган нормалар орқали жисмоний ва юридик шахслар экологик ҳуқуқ, бурчлари ва эркинликларини ифода этадилар.

Ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида экани белгиланган 55-модда эса давлат экологик сиёсатининг асосий тамойилларини қамраб олган.

Биздан эса албатта бош қомусимизда берилган бурчларимизга амал қилиш сўралади. Шундагина биз атроф-муҳитимиз озода сақланишига ва келгуси авлодлар муносиб шароитларда хаёт кечиришига эришамиз.

Экоҳаракат Тошкент

вилояти ҳудудий бўлинмаси 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти