foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йилнинг 26 январь умумхалқ экологик хайрия ҳашари куни муносабати билан Ўзбекистон экологик ҳаракати Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон экологик партияси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси,  Ўзбекистон  ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Юртимизни янада обод қилайлик!”ғояси остида Самарқанд вилоятидаги барча маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни, таълим муасасалари ҳамда экобоғда умумхалқ экологик ҳайрия ҳашари ўтказилди.

Мазкур умумхалқ экологик хайрия ҳашарида Ўзбекистон экологик ҳаракати Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, оҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари, Ўзбекистон экологик партияси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон  ёшлар иттифоқи фаоллари, талаба ёшлар фаол иштирок этдилар.

Ҳашарларни ўтказишдан кўзланган мақсад халқимизнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, юртимиз озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборат.

Мазкур экологик ҳашар вилоятнинг барча туман шаҳарларида кенг қамровли ташкил этилиб, мазкур экологик ҳашарда 850 дан ортиқ маҳалла фаоллари, 7200 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Экоҳаракат Самарқанд вилояти

ҳудудий бўлинмаси

 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти