foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Самарқанд вилоят Иштихон тумани Иштихон шаҳри педагогика коллежи мажлислар залида “Биохилмахилликни асраш – барқарор тараққиёт гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда, Экоҳаракатнинг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари ва кенгаш аьзолари, Самарқанд вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари, Экология йўналишидаги ННТ вакиллари, Иштихон тумани Иштихон шаҳри педагогика коллежи раҳбарияти ва талабалари, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар

Тадбирни ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад, Самарқанд вилояти ҳудудида биохилмахилликни асраш, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун моҳияти тўғрисида тушунча бериш, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг фондини сақлаб қолиш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсир кўрсатиши олдини олиш ва табиий жараёнларни ўрганишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кенгайтириш экологик билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Тадбир сўнгида қуйидаги саволлар иштирокчилар эътиборини тортди..Томорқада дарахт кесиш учун рухсат керакми?, Ноёб дарахтларни қаердан сотиб олса бўлади?, Ўзбекистон экологик партиясини 1-таъсис сеъздига делегатлар қачон боради?, Бунда қандай масалалар кўрилади?, Экологик партия расман  ташкил этилдими?, каби мунозарали саволлар тадбирга мазмун қўшди. Савол-жавоблар қизғин мунозарага сабаб бўлди ва тадбир  иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Экоҳаракат Самарқанд

вилояти ҳудудий бўлинмаси 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти