foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Хазонрезги ва кузнинг долзарб юмушлари” мавзусида Самарқанд вилояти Жомбой туманининг «Кўкгумбаз», «Ширинкент», «Каттақишлоқ», «Нишон» МФЙ ҳудудларида экологик рейд ўтказилди.

Мазкур тадбирда Экоҳаракат Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси давлат қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармаси вакиллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди  Самарқанд вилоят бўлими вакиллари, Жомбой тумани «Кўкгумбаз», «Ширинкент», «Каттақишлоқ», «Нишон» МФЙ вакиллари,ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Рейд давомида маълум бўлдики, ушбу махаллалардан чиқиндилар ўз вақтида «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан ташиб кетилди. Махалла ҳудудлари деярлик обод. Кўча ва ариқ ёқаларида уюлиб қолган чиқиндилар мавжуд эмас.

Аниқланган ҳолатлар бўйича рейдда иштирок этган, Самарқанд вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, атмосфера хавосини муҳофаза қилиш вакили томонидан огоҳлантириш ишлари олиб борилди ва туман экология хизматига, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий хуқуқбузарлик кодексига асосан чора кўриш учун тезкор хабар етказилди.

Рейд давомида аҳоли ўртасида хазонларни олдини олиш борасида тарғибот ташкикот ишлари ҳам олиб борилди

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад, хазонрезги давридаги экологик муаммоларни бартараф қилишда, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлиги ва атроф-муҳит тозалиги, тоза ҳавонинг инсон саломатлиги учун мухимлиги, дарахт барг-хазонларни уюшқоқлик билан йиғиштириб олиб, белгиланган жойларга ташишни ташкил этиб, аҳоли турар-жойларида уларни ёқишга йўл қўймаслик ҳақида ахоли ўртасида тарғибот ва ташқиқот ишларни олиб бориш ва уларни экологик билим ва маданиятларини оширишдан иборат.

Экоҳаракат Самарқанд

вилояти ҳудудий бўлинмаси 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти