foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Тошкент шаҳридан ўтадиган каналларга туташ ҳудудларда маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш масканлари, “Wi-Fi” ҳудудлар ва мусиқали фавворалар ташкил этилади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган. 

Икки ой муддатда Тошкент шаҳридан ўтувчи каналларнинг топографик, геологик ва бошқа техник кўрсаткичларини акс эттирувчи ишчи ҳолатдаги каналларнинг паспортлари ишлаб чиқилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳридан ўтувчи каналларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб боришнинг бадиий-меъморий нормативлари ишлаб чиқилади ва каналларни бетонлаш, лотоклар ва махсус ҳимоя қопламаларини ётқизиш, конструктив элементларни шакллантириш, уларга ўзгартириш киритиш ҳамда ҳудуд атрофини ободонлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент вилоятидаги ирригация ва мелиорация тадбирларини инобатга олган ҳолда, каналларни тозалаш ва таъмирлаш тадбирларини амалга ошириш учун магистрал каналлардаги сувни тўхтатиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиб, унга қатъий риоя этишни таъминлаши белгилаб қўйилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

• магистрал каналларга туташ ҳудудларда замонавий ландшафт меъморчилигини қўллаган ҳолда тематик хиёбонлар ташкил этиш;

• амфитеатрлар ва аҳоли дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданий-кўнгилочар масканлар очиш;

• туристлар учун шаҳарнинг жозибадорлигини ошириш йўналишида каналларга туташ ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш;

• каналларга туташ ҳудудларда спорт ва соғломлаштириш (байдарка ва каноэда эшкак эшиш, югуриш ва велосипед йўлаклари) масканларини ташкил этиш;

• енгил конструкциядаги умумий овқатланиш масканлари, “Wi-Fi” ҳудудлар ва мусиқали фаввораларни ташкил этиш;

• “Бўзсув” каналининг Чилонзор туманидан ўтган қисмида 800 метр масофада инвесторлар ҳисобидан “гондола” қайиқларида сайр қилиш масканларини ташкил этиш;

• каналларга туташ ҳудудларда “Book cafe”, “Open air” кинотеатрлари, “Экстремал спорт турлари”, “Сунъий пляж” ташкил этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чораларини кўради.

Манбаъ: https://kun.uz


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти