foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Қиш фасли ҳатто “чилла” кирган бўлса-да, ҳамон айтарли совуқ ҳам бўлмади.

Оппоқ қор ҳам яхшироқ ёғмади. 5-февралгача қиш чилласи давом этишини эътиборга олиб, бу даврда об-ҳаво қандай бўлиши, қайси ҳудудларда қор ёғиши билан қизиқдик.

“Ўзгидромет” Бош синоптиги Ирина Зайцева бизга шундай жавоб берди.

– Аслини олганда Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон аҳолиси учун кўпроқ ёз чилласи деган тушунча яқинроқ, – дейди И. Зайцева. – Яъни июнь ойининг охирги ўн кунлигида бошланиб, август ойининг бешинчи санасигача давом этадиган иссиқ давр. Бироқ, бизнинг иқлим шароитимизда илмий нуқтаи назардан қиш чилласи кутиш ҳар доим ҳам асосли бўлавермайди. Одатда, Ўзбекистонда қиш қисқа муддатли ва кам қорли бўлади. Қишнинг асосий хусусияти шундаки бутун қиш давомида ҳароратнинг кескин ўзгаришлари кузатилади, яъни илиқ ва совуқ ҳаво оқимлари бир-бирини алмаштириб туради. Ҳарорат пасайганда ёққан қор ҳарорат кўтарилиши билан тез эриб кетади. Шунинг учун ҳам қалин ва барқарор қор қатлами бизда кузатилмайди. Бунинг устига охирги йилларда кузатилаётган глобал иқлим исиши муносабати билан иссиқ тўлқинлар тез-тез такрорланиб, узоқроқ давом этмоқда. Бундан 50-100 йил олдин тез-тез бўлмаса-да, лекин кузатилган қалин қорли қаҳратон совуқлар ҳозир жуда кам.

Бу йилги қиш ҳам бундан истисно бўлмаяпти, совуқни ва қорни яхши кўрадиганларни зумрад қиш об-ҳавоси билан хурсанд қилгани йўқ. Асосан ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланган бўлса-да, ҳарорат илиқ.

Шундай бўлса-да, мамлакатимизда энг паст ҳарорат Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятининг шимолий туманларида кузатилади. Баъзан энг совуқ даврларда ҳарорат бу ҳудудларда 20-25 даража совуққача тушиб кетиши мумкин. Бутун кузатувлар даври мобайнида эса абсолют паст ҳарорат 29-34 даража совуқни ташкил қилгани қайд этилган. Аммо, бу йил бундай паст ҳарорат юртимиз шимолида ҳам кузатилмади. Ҳозирги пайтгача бу йилги қишнинг энг совуқ давр — ўтган йилнинг 23-24 декабрига тўғри келмоқда. Шунда шимолда ҳарорат 16-18 даража атрофида, фақат Устюрт платосидагина 20-22 даража совуқни ташкил қилди.

Энг муҳими, бу йил тоғда қор кўп. Ўтган йилдагига қараганда ва умуман ўртача кўп йиллик даврга нисбатан анча кўп, деб айта оламиз. Қишки ҳордиқни, қишки спорт турларини хуш кўрадиган юртдошларимиз дам олиш зоналарига бориб ҳордиқ чиқариши ва кўнгилли вақт ўтказиши мумкин.

Бироқ, тоғ ёнбағирларида қорнинг кўплиги эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чораларини кўришни талаб этади. Рухсат этилмаган зоналарда чана учиш мумкин эмас. Кўчки хавфи эълон қилинганда тоғларга чиқишни маслаҳат бермаймиз.

Манбаъ: http://uza.uz/


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти