foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутаталари гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2018 йил якунлари ва истиқболдаги режаларига бағишланган Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек аҳолининг атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтиришга қаратилган дастурий вазифани бажариш мақсадида марказда ва жойларда 381 дан зиёд  тадбирлар ташкил этилди.

Ҳисобот даврида муҳим экологик саналарга бағишланган тадбирлар ва танловларни ўтказишга жиддий эътибор қаратилди. Жумладан, ўтган  йилнинг2 июнь куни “Бутунжаҳон атроф муҳит куни” муносабати билан байрам тадбири уюштирилди. Тадбир доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Республика “Онажоним табиат”, олий ўқув юртлари талабалари ва магистрлари ўртасида ўтказилган “Глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя”,Тиббиёт, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва экология” мавзусидаги Республика ижодий танлови ҳамда Экожурналистика танловларига якун ясалиб, танлов ғолиблари тақдирланди.

Ҳисобот даврида атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги90 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган та қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатларининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди ва қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик таълим концепцияси» лойиҳасини тайёрлаш бўйича муайян ишлар олиб борилди ва бугунги кунда уларни Қонунчилик палатасига киритиш чоралари кўрилди.

Ёшларнинг қонунлар қабул қилиниши жараёнларини ўз кўзи билан кўриши, депутатлар билан бевосита мулоқот қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ташаббуси билан Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент шаҳар 2-юридик коллежининг 185 нафар фаол, аълочи, ташаббускор ёшлари Қонунчилик палатасига ташриф буюришди, депутатлар гуруҳининг 14 та йиғилишларида иштирок этди, уларнинг 27 та таклифи ўрганиб чиқилди ҳамда депутатлар билан бевосита суҳбатлари ўтказилди.

Депутатлар гуруҳи ҳамда Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ўртасида самарали ҳамкорлик қилиш механизми йўлга қўйилганлиги натижасида 2018 йилда ҳамкорликда 11 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилди, шундан таси парламент эшитуви, 10 таси қонунлар ва айрим халқаро конвенциялар талабларининг жойларда ижро этилиши ҳолатини ўрганишга тааллуқлидир. Шунингдек, парламент ва қўмитанинг 2017 йилдаги 7 та Қарорлари ижроси юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.

Атроф табиий муҳит муҳофазаси ва шу мақсадларга ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларни ижро этишда марказда ва жойларда давлат органлари, жамоатчилик ва бошқа тузилмалар масъулиятни ошириш мақсадида Экоҳаракат томонидан 802  дан зиёд тадбирлар ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида атроф муҳитни муҳофаза қилишга ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунлар талабларининг мамлакатимиз ҳудудларида ижро этилишини ўрганишга бағишланган 10 дан ортиқ назорат-таҳлил тадбирлари, қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари ижроси юзасидан парламент эшитувлари   ўтказилди. Мазкур назорат-таҳлил ишлари натижасида тегишли қарорлар қабул қилиниб, мутасадди вазирлик ва идораларга қонунлар ижросини таъминлаш янада кучайтириш ва назорат-таҳлил ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, қарорлар ижроси устидан мониторинг ишлари юритилмоқда.

Ҳисобот даврида аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу йўналишда 139 га яқин тадбирлар ўтказилди. Ўтказилган тадбирлар Экоҳаракат депутатлари гуруҳи иштирокида қабул қилинган ва ишлаб чиқилаётган қонунлар мазмун-моҳиятини ҳамда мамлакатдаги экологик вазиятни соғломлаштириш шароитида экологик таълим-тарбия истиқболлари, ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва экологик муаммоларни ҳал этишдаги таълим муассасаларининг, оила ва маҳалланинг роли каби долзарб масалаларни қамраб олди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик таълим концепцияси» лойиҳасини тайёрлаш ва уларни жойларда мухокама этиш бўйича муайян ишлар олиб борилди.

Ҳисобот даврида Экоҳаракат томонидан хорижий ва халқаро экологик ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналашида 70 га яқин тадбирлар ўтказилди.Ташкилий-амалий тадбирлар доирасида депутатлар гуруҳи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек халқаро ташкилотлар ва молия институтлари  ҳамкорлигида жами 14 та халқаро тадбирлар ташкил этилди, шу жумладан та халқаро давра суҳбати, та семинар, та халқаро конференция ўтказилди.

Жумладан, «Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорлик ҳаракати: янгича ёндошув, инновацион ечимлар ва инвестициялар» мавзусидаги халқаро конференция ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари Оролбўйи ҳудудига ташриф буюришиб, ҳудудда вужудга келган экологик, ижтимоий-иқтисодий вазият билан яқиндан танишишди. Тадбир якуний ҳужжати – Тошкент экологик резолюциясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида “БМТ қошида Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги траст жамғармасини очиш” таклифи мазкур хужжатда ўз аксини топди ҳамда 2018 йилнинг 27 ноябрь куни БМТ штаб-квартирасида ташкил этилган юқори даражадаги махсус йиғилишида мазкур жамғарма таъсис этилди.   

Атроф муҳит муҳофазаси ҳам давлат, ҳам жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифасига айланишига эришиш йўлида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг экологик-ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолини экологиянинг долзарб масалаларидан огоҳ этиш, жамоатчиликнинг барча қатламларини атроф муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш йўналишидаги тадбирларга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб 750 га яқин амалий ва ташкилий тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, ҳисобот йилининг 18-19 август кунлари Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан  Мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёнаси муносабати билан  Республикамизнинг барча ҳудудларида  экологик ҳашарлар ташкил этилди. Жойларда ташкил этилган мазкр ҳашарларда жами 7367 фуқароларимиз фаол иштирок этишди.

Ҳисобот даврида экологик ва тиббиёт йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишидаги дастурий вазифаларни бажаришда 30 дан ортиқ амалий ва ташкилий тадбирлар ўтказилди.

Ҳисобот йилининг 11 ноябрида қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳри Анҳор канали бўйида халқаро “Амударё куни”га бағишлаб югуриш марофони ташкил этилди. Тадбирда 200 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди ҳамда мусобақа ғолибларига ҳомийлар савғалари тақдим этилди. 

Экоҳаракат “Ишонч телефони” мунтазам равишда фаолият олиб борилганлиги сабабли ҳисобот даврида фуқароларимиздан 427 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти ноқонуний дарахт кесиш, чиқиндиларни жойлаштириш ва оқова оқизиш борасида бўлди. Ушбу мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида 208 дан ортиқ экологик рейдлар ташкил этилди. Мурожаатларнинг 70 фоизи жойида ижобий ҳал этилди.

Ҳисобот даврида Экоҳаракатнинг марказий ва маҳаллий телерадио каналлари орқали 557о дан ортиқ материаллар эфирга узатилди. Босма ОАВ эса 2376 дан ортиқ хабар ва мақолалар эълон қилинди. Экоҳаракатнинг веб-сайтига 3248 дан зиёд материаллар жойлаштирилди.

Ҳисобот йилида Экоҳаракат ходимлари ва фаоллари, шунингдек, унинг депутатлари гуруҳи аъзолари иштирокида Халқаро Пресс-клубда 10 га яқин тўғридан-тўғри эфир ташкил этилди. Шунингдек, “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Муносабат” телекўрсатуви билан ҳам мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Мазкур телекўрсатувларда долзарб экологик муаммолар, соҳага оид Президент Фармон ва Қарорлари бўйича муносабатлар берилди, шунингдек Оролбўйи ҳудуди учун траст жамғармаси кенг муҳокама этилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил  маълумотлар тақдим этилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати

 матбуот хизмати

тел: 71 230-41-53


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти