foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 2 август куни куни Экоҳаракат ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносабати Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, “Buloqcha” –Родничок болалар экологик журнали, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида  Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Хондайлиқ қишлоғидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ўқув-ишлаб чиқариш марказида сайёр амалий-семинар, ҳудуддан оқиб ўтувчи Алшасойни турли чиқиндилардан тозалаш бўйича амалий акция, ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашишга йўналтирилган турли викториналар, маҳорат-дарслари ўтказилди.

Амалий акция жараёнида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Хондайлиқ қишлоғида тадбир иштирокчилари ва дам олувчиларни жалб қилган ҳолда Алша сой ҳудудлари турли чиқиндилардан тозаланиб махсус транспорт воситаларида белгиланган жойга олиб чиқиб кетилди.

Тадбирда шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди кўмагида “Buloqcha”- “Родничок” болалар экологик журнали томонидан амалга оширилаётган “Ёшлар ва болаларнинг экологик дунёқарашини шакллантиришда ОАВларнинг таъсири” лойиҳаси доирасида “Хумо”, “Зилола”, “Радуга” ёзги болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳларида  ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашишга йўналтирилган танловлар, викториналар, маҳорат-дарслари ташкил этилди. Тадбир  иштирокчилари уч гуруҳга бўлинган холда мазкур оромгоҳларда ташриф буюрдилар.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, аҳоли, айниқса, ёшлар онгида атроф–муҳитга бўлган эътиборни ошириш, ёш авлоднинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни Она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф–муҳитни муҳофаза қилиш ишларига аҳолини ва ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, ватанимизни гуллаб яшнашида гулзорлар, боғлар, дарахтзорлар яратиб, ёшлар ўртасида боғ яратиш каби ҳайрли ва эзгу ишларни амалга оширишда уларга кенг тушунчалар беришдан иборат.

Амалий акцияда фаол иштирок этганларга ва оромгоҳларда ўтказилган танловлар, викториналар ва бошқа интерфаол ўйинларининг ғолибларига Ташаккурнома, Диплом, Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Куннинг иккинчи ярмида “Қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия ва ресурс тежовчи технологиялар”га бағишланган амалий-семинар ҳам ташкил этилади. Иштирокчилар тадбир доирасида Тошкент ахборот технологиялари университети ўқув-ишлаб чиқариш базасида ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Иштирокчилар “Халкаро сув ресурслар бошқариш институти, Ўрта Осиё лойиҳалари” тўғрисида тақдимот билан танишишди. Тадбирда иштирок этган швейцариялик меҳмон -  Нюшатель Амалий Фанлар Университети Доктори - Патрис Мюллер “Ақлли сув ўлчагичлар”и билан ўртоқлашди.

Тадбирда шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида” ги қонуни ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Тадбир якунида билдирилган таклифлар асосида тавсиялар қабул қилинди.

Экоҳаракат Матбуот хизмати

Тел:230-41-53


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти