foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Тошкент ботаника боғида Ўзбекистон Экологик партияси Юнусобод тумани партия ташкилоти, Марказий Осиё ёшлари сув тармоғи Қозоқ-Немис университети ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази  билан ҳамкорликда “Атроф-муҳит барқарорлиги ёшлар қўлида” мавзусида Экопикник, ҳамда Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ёш авлоднинг вояга етишида экологик тарбиянинг ўрни” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур Экопикникда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари, Тошкент Ботаника боғи ходимлари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислик институти ўқитувчи ва талабалари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Экопикникни ўтказишдан мақсад, ёшлар онгида атроф–муҳитга бўлган эътиборни ошириш, ёш авлоднинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларнинг табиат ҳақидаги билим ва интеллектуал салоҳиятини руёбга чиқаришига кўмаклашиш, уларни Она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф–муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, ўсиб улғайиб келаётган ёшларни ҳар томонлама баркамол соғлом фарзандлар бўлиб вояга етишларида атроф табиий муҳитнинг тозалиги, мусаффолиги нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборатдир.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққанлар томонидан  таъкидланганидек, бугунги кунда бутун дунёда бўй кўрсатаётган экологик муаммолар қурғоқчилик, сув тошқинлари кўринишида намоён бўлиб жуда кўплаб мамлакатларнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётига раҳна солмоқда, биргина Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратайлик, минтақада бир пайтлар ривож топган  балиқчилик саноати бутунлай йўқ бўлиб кетди, ишсизлик даражаси ошди, ичимлик суви сифати пасайди, натижада турли касалликлар кўпайди, шу боисдан ҳам давлат экологик сиёсатининг  яратилиши ва ҳаётга татбиқ қилинишида бутун халқнинг иштирокини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон Экологик партияси экологик муаммоларни аниқлашга кенг эътибор қаратади, зеро ушбу муаммоларни ҳал қилиш тараққиёт омилидир, бунда, албатта, аҳолининг экологик маданиятини ўстириш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга, партия бу юзадан кенг миқёсда тарғибот тадбирлари ўтказмоқда, айниқса, ёшларнинг экологик билимларини юксалтириш юзасидан тизимли иш олиб борилмоқда.   

Табиат тирик жонларнинг онаси. У инсониятни кийинтиради, озиқ – овқат билан таъминлайди, нафас олиш учун керак бўлган тоза ҳавони етказиб беради. Она табиат ниҳоятда гўзал, унинг инсоният учун марҳамати кенг. Бу кўркам серҳосият набобат олами дилга ҳузур бағишлайдиган, тароватли боғу роғлари, кўкни суяб тургандек азим тоғлари, бағри кенг водийлари, турфа рангли чаманлари билан гўзал. 

Шу жиҳатдан атрофни яшил белбоғ билан ўраш  инсон саломатлиги ва табиат мусаффолигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Ёш авлодни Она табиатимизнинг ўсимлик дунёсини асраб авайлаш каби эзгу ишларни амалга оширишга чорлаш, ватанимизни гуллаб яшнашида гулзорлар, боғлар, дарахтзорлар яратиб, ёшлар ўртасида ниҳол экиш, боғ яратиш каби ҳайрли ишларга кенг жалб қилиш ёшлар тарбиясида алоҳида аҳамиятга эгадир.

Тадбирда қайд этилганидек, инсон умри дарахтга қиёсланади. Ота-боболаримиз фарзанд дунёга келса, оиланинг ёши улуғ инсонлари билан шу янги авлодга атаб мевали дарахт экишган. “Болам бир кун келиб элига фойда келтирсин”, деб дуо қилган ота, боласини рамзий келажагини дарахтга ўхшатиб, худди дарахтнинг меваси, сояси ва фойдаси унинг гўзаллигига қиёсланган. Умид билан суқилган ниҳол, бир кун келиб мева беради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, атроф муҳитни покиза сақлаш, уни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш халқимизга хос одатдир.

Экопикник доирасида Ўзбекистон Экологик партияси Юнусобод тумани партия ташкилоти ҳамда Марказий Осиё ёшлари сув тармоғи Қозоқ-Немис университети ташаббуси билан 70га яқин кўп йиллик манзарали гуллар Тошкент Ботаника боғи ҳудудига экилди.

Экопикник иштирокчилари мана шундай ҳайрли ишларни амалга ошириш орқали мамлакатимизнинг бебаҳо табиати, атроф–муҳит мусаффолигини таъминлаш ва табиий муҳитни сақлаш бугунги кунда нақадар муҳим вазифаларимиздан бири эканлигини, бундай ишларни амалга оширишда ҳар томонлама ҳар биримиз ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишимиз керак эканлигини чуқур англаб етдилар.

Хулоса сифатида айтишимиз мумкунки, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб негизида аҳоли фаравонлигини мустаҳкамлаш, соғлигини сақлаш, ёш авлодларга қулай ижтимоий, иқтисодий, экологик муҳит яратиш алоҳида ўрин тутади.

Экопикник иштирокчилари мана шундай ҳайрли ишларни амалга ошириш орқали мамлакатимизнинг бебаҳо табиати, атроф–муҳит мусаффолигини таъминлаш ва табиий муҳитни сақлаш бугунги кунда нақадар муҳим вазифаларимиздан бири эканлигини, бундай ишларни амалга оширишда ҳар томонлама ҳар биримиз ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишимиз керак эканлигини чуқур англаб етдилар.

Ўзбекистон Экологик партияси

Юнусобод тумани партия ташкилоти

71 2304156


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти