foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Гулистон давлат университетида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистонда жамоатчилик ва экологик назоратни амалга ошириш тизимида мустақил ОАВнинг роли” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон экологик партияси Сирдарё вилояти кенгаши, Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Гулистон давлат университети талабалари, ФЖШМҚМИ Сирдарё ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати  Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва ОАВ лари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, “Экологик назорат тўғрисида” ги қонуннинг мазмун-моҳиятини, атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш. 

- Ҳозирги кунда олимларимизни кўплаб ташвишга солаётган муаммолар бу экологик муаммоларнинг ечимсиз холатлари ва муаммоларнинг олдини олиш чора тадбирларини инновацион ишлаб чиқишдан иборат бўлиб қолди. Аҳоли экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва вилоятдаги ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга. Аҳоли экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракати бугунги кунга қадар турли ҳил давра суҳбатлари, акциялар, экоҳашарлар ва бошқа кўплаб тадбирларни ўтказиб келмоқда. Экологик муаммоларни келтириб чиқмасликнинг бирдан бир ечими бу экологик маданият ва экологик таълим тарбия эканлиги кенг тармоқли тушунчалар билан изоҳланмоқда. Оилада экологик маданиятни, маҳаллада экологик маданиятни, умумтаълим мактабларда экологик маданиятни шакллантириш, янада ошириш мақсадга мувофиқдир. Оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари аҳолининг экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракатига яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Экологик маданиятни шакллантиришнинг энг юқори маскани бу мактабгача таълим ва умумтаьлим мактаблари ҳисобланади. Турли экологик “Она табиатни асрайлик”, “Экология болалар назмида” мавзуларда кўрик танловларни янада савияли ўтказиш керак.  

Экопартия Сирдарё

вилояти партия ташкилоти 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти