foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Табиат ва унинг беқиёслиги бу  инсониятга берилган битмас – туганмас  инъомдир. Гузал табиатнинг яратилиши ва унинг асрлар оша авлодан авлодга мерос булиб келаётганининг узи хам муъжиза хисобланади. Тоза хаво кум-кук мусаффо осмон, ям-яшил  далалар, боғ-роғлар, дарахтлар, турли хил ўсимликлар буларнинг барчаси бетакрорлигининг исботи.

Тирик организмларнинг барчаси шу гўзал табиат билан  ўзаро узвий алоқада, гўёки занжир мисоли боғлиқдир. Табиатга қандай муносабатда бўлсак, у хам бизга шундай муносабатда булиши тайин. Табиий офатларбулар геологик, гидрогеологик, атмосфера, биосфераларнинг фалокатли вазиятларга олиб келувчи, аҳолининг ҳаётий фаолиятини кескин ёмонлаштирувчи, одамлар ўлимига ва моддий бойликларнинг бузилишига ва қирилиб кетишига олиб келувчи ҳавфли ҳодисадир. Буларга зилзилалар, сув тошқинлари, цунамилар, вулқонларнинг отилиши, селлар, ер силжиши, бўронлар, қуюнлар, ўрмонлардаги ёнғинлар, қурғоқчилик, узоқ муддатли ёғингарчиликлар, қаттиқ совуқлар, қишлоқ хўжалик зараркунандаларининг кўпайиб кетиши ва  бошқалар киради. Табиий офатлар ҳар қандай  давлатнинг миллий фожеаси ҳисобланади, айниқса офат содир бўлган ҳудудлар учун.        

Табиий офатлар давлатнинг иқтисодига катта моддий зарарлар келтиради, одамларнинг ўлимига,  юқумли касалликларнинг кўпайиб кетишига олиб келади. Маълумотларга кўра, табиий офатларнинг 40% сув тошқинларига, 20% бўронларга, 15% зилзила, 15% қурғоқчиликка ва 10% бошқа офатларга тўғри келади. Табиий офатларнинг аксарияти инсоннинг табиатга кўрасатаётган тасъсирлари кескин ошгандан сўнг вужудга кела бошлади. Глобал исиш, атмосфера ҳавоси таркибининг ўзгариши сув тошқинларнинг вужудга келишига сабаб бўлаётган бўлса, сувдан жўя фойдаланиш эса қурғоқчилик, ерларнинг эрозиясига олиб келмоқда. Шу каби табиий офатлардан аҳолини хабардор қилиш ва бу борадаги ҳушёрликни оширишга даъват этиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят партия ташкилоти томонидан “Зарманоқ” маҳалласи фуқаролари билан “Табиат офатларининг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбати жараёнида маҳалла фуқароларига табиий офатлар ҳақида маьлумотлар бериш билан бир қаторда Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифалари тушунтириб ўтилди. Давра суҳбати сўнгида партиямиз аъзолари сафига қўшилган фуқароларга аъзолик билетлари топширилди.

Экопартия Бухоро вилояти партия ташкилоти


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти