foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон Экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси Марғилон шахар 20- умумтаълим мактаби мажлислар залида “Биологик ҳилма - хилликни асраш давр талаби” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Б.Хусанов – Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси “Биохилмаҳиллик” бўлим бошлиғи Экохаракат худудий бўлинмаси фаоли- Ўзбекистон ҳудуди ўзининг ранг-баранг ландшафтлар, флора ҳамда фауналари билан ажралиб туради ва Ер сайёрасидаги тирик табиатнинг ранг-баранглигини асраб қолишда алоҳида аҳамиятга молик деб топилган дунёнинг 200 та экоҳудудидан бири ҳисобланиши ҳақида гапирди.

Ўзбекистон ҳудуди ўзининг ранг-баранг ландшафтлар, флора ҳамда фауналари билан ажралиб туради ва Ер сайёрасидаги тирик табиатнинг ранг-баранглигини асраб қолишда алоҳида аҳамиятга молик деб топилган дунёнинг 200 та экоҳудудидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудида кўплаб жайдари ҳамда йўқолиб кектиш ҳавфи остида турган глобал аҳмиятга молик ўсимлик турлари ўсади. Бу ерда антиқа ва ранг-баранг ўсимлик турларининг табиий кўпайиши марказлари, жумладан, кўплаб жуда камёб маданий ўсимликлар авлоди аниқланган.

Ўзбекистон Ўрта Осиёда аҳоли энг зич жойлашган мамалкатдир. Қадим даврлардан бошлаб, айниқса, ХХ асрнинг иккинчи ярмидан сўнг инсоннинг мамлакатнинг экотизимига таъсири омили кўчайиб борган. Ўзбекистоннинг Фарғона, Зарафшон водийси, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент воҳаларининг ўзлаштирилиши оқибатида табиий экотизим ўрнини бутунлай антропоген ландшафтлар эгаллади. Маълум бир ноёб турлар йўқолиб кетди, баъзилари эса йўқолиш арафасида.

Ўзбекистондаги бир ярим асрлик тарихга эга ботаник тадқиқотлар натижасида ўсимликларнинг ранг-баранг олами борасида ўлкан маълумотлар заҳираси тўпланган. Олти жилдлик «Ўзбекистон флораси» (1941-1962) китобида 3663 номдаги ўсимлик (интродуцентлар билан бирга 3824) турлари келтирилган. Мутахассислардан иборат катта бир гуруҳнинг ўзаро ҳамкорликдаги тадқиқоти самараси улароқ 1963-1993- йилларда 10 томлик «Ўрта Осиё ўсимликлари таърифномаси» китоби чоп этилди. Бу китоб ҳозирга қадар Ўзбекистондаги ўсимликлар ранг-баранглиги ҳақида асосий манбалардан бири ҳисобланади.

Экоҳаракат Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти