foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Экологик партияси ва “Боғи ниҳол зиё файз” фермер хўжалиги ҳамкорлигида Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Гулистон ҚФЙ, “Ғишткўприк” агрофирмасига қарашли Абдураҳмон Рихсиев кўргазмали тажриба парваришхонасида “Кўчатларни етиштириш, парваришлаш ва пайвандлаш бўйича махорат дарслари” лойиҳаси доирасидаёш фермер кўчатчилар учун кўчатларни етиштириш, парваришлаш, пайвандлаш, сақлаш ва бошқа масалалар бўйича  маҳорат дарси ўтказилди.

Маҳорат дарсларида Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Экологик партияси ходимлари ва фаоллари, республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган кўчат етиштирувчи фермерлар, экология ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Иштирокчилар томонидан таъкидланганидек, Ўзбекистонда мевачилик, узумчилик ва сабзавотчилик ҳар доим қишлоқ хўжалигининг анънанавий соҳаси бўлиб келган. Мамлакатимизнинг тупроқ-иқлим шароити турлича бўлиб, ҳар бир ҳудуд ўзининг маҳаллий шароитларига мослашган мева, сабзавот ва узум навлари мажмуасига эга. Бугунги кунда уруғчилик билан асосан фермерлар шуғулланишади.Улар фермер хўжаликларини ва бошқа истеъмолчиларни сабзавот экинлари уруғи ва мевали экинлар, узумнинг кўчатлари билан таъминлайдилар.

Ўтказилган кузатувлар ҳозирги вақтда халқ селекционерлари томонидан яратилган мева, узум ва сабзавот экинларининг 135 дан ортиқ маҳаллий навлари аниқланган бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилмаган.

Қайд этилганидек,уруғчилик билан шуғулланиш анча мураккаб бўлганлиги сабабли мевали ва сабзавот экинлари уруғчилиги бўйича бир қатор муаммолар мавжуд. Кўпайтирилаётган навлар тўғрисида фермерлар хабардорлигининг камлиги, уруғликларни танлаш, қуритиш ва сақлаш бўйича билимларнинг етарли эмаслиги навларнинг нав ва экинбоплик сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса ўз навбатида навларнинг айнишига ва генетик эрозиясига олиб келиши мумкин. Айниқса маҳаллий навлар учун бу жуда хавфли бўлиб, улар асрлар давомида халқ селекционерлари томонидан яратилган ва муҳим хўжалик белгиларга эга. Улар фермер хўжаликларида, томорқаларда етиштирилмоқда ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарорлигини сақлашда муҳим омил ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда фермерларни мевали, сабзавот экинлари ва узумнинг хилма хиллиги тўғрисидаги ва уруғчилик бўйича билимларини кенгайтириш долзарб масала саналади.

Лойиҳа доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Иштирок этадиган фаол фермер хўжаликларида “Уруғ банки” деб номланган махсус жиҳозланган хоналар ташкил этилиб, бу ерда фермерлар ўзлари етиштирган уруғларни сақлашади,  алмаштиришади, кўпайтиришади ва шу орқали сабзавот экинларининг навлари мажмуаси бойитилади.

“Фермер-фермерга” деб номланган тренинг тадбирда фермерлар турли мавзуларда ўзаро фикрлашишади, тажрибалар алмашишади, ўз соҳаларидаги янгиликлар билан ўртоқлашишади, кўпгина маълумотларга эга бўлишади.

Малакали фермерлар ёш фермерлар учун маҳорат дарслари олиб боришади.  “Устоз-шогирд” анъанаси бу йўналишда ҳам ўз удумини сақлаб қолган бўлиб, сифатли кўчатлар етиштириш технологиялари, уруғчиликда тажрибали фермерлар ўз билимларини кўрсатиб берадилар.

Ёш авлоднинг боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликка  бўлган қизиқишини, маҳаллий хилма-хиллик ҳақидаги билимларини ошириш мақсадида мактаб ва коллежларда биология ўқитувчилари билан биргаликда “Ёш селекционерлар” тўгараклари ташкил этилган. Ушбу тўгараклар селекция жараёнларини олиб боришда фойдаланиладиган керакли асбоб-анжомлар, тавсияномалар, ўқув дастурлари  билан таъминланган. Шунингдек мактаб ва коллежлар ҳудудида мақсадли мева экинларидан она боғлари ташкил этилган.

Ўзбекистон вилоятларида ва Қорақалпоғистон республикасида бир қанча мевали ва сабзавот экинларининг кўргазмали кўчатзорлари ва уруғчилик майдонлари ташкил этилган. Бу ерда лойиҳа учун асосий бўлган олма, ўрик, узум, анор, пиёз ва сабзининг маҳаллий, истиқболли навлари кўпайтирилади.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ёшларнинг экологик билим ва маданиятини юксалтириш, қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш, кам меҳнат ва ресурс сарф этиб юқори ҳосилдорликка эришиш Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг асосий дастурий вазифаларидан бири саналади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда ўтказилган тадбир ҳам юқоридаги эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Экопартия матбуот хизмати


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти