foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ифлосланган ҳавонинг саломатликка таъсири барчамизга маълум. Агар чанг бўлмаганида инсон минг йил умр кўрган бўларди, деган фикр ҳам бежизга айтилмаган.

Ҳозирда тез-тез кузатилаётган инсульт, ўпка саратони ва респиратор касалликлари билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг учдан бири заҳарли ҳаво билан билан боғлиқ бўлиши мумкин. Айрим шаҳарларда эса очиқ ҳавода нафас олиш кунига 25та сигарет чекиш каби хавфли.

Тоза бўлмаган ҳаводан нафас олишнинг саломатликка етказадиган зарари одатда йиллар ўтгач намоён бўлади. Бироқ янги тадқиқот натижаларига кўра, айнан шу омил кишиларда оғир турдаги жиноятларга мойилликни ошириши мумкин экан. Америкалик олимлар ана шундай фикрни илгари суришмоқда, деб ёзади The Economist.

Жесси Буркҳардт Колорадо штати университети ҳамда Миннесота университетидаги ҳамкасблари билан ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, ифлосланган ҳаводан нафас олиш агрессив хулқ-атворга сабаб бўлади. Жиноятлар ҳақида Федерал тергов бюросидан олинган маълумотлар ва Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тақдим этилган ҳавонинг ифлосланиши тўғрисидаги ахборотдан фойдаланган ҳолда муаллифлар 2006 йилдан 2013 йилгача бўлган давр мобайнида Американинг 397та округида шахсга нисбатан содир этилган оғир жиноятлар (тажовуз, жинсий зўравонлик, қотиллик, талончилик) ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилишди. 

Улар ҳаводаги диаметри 2,5 микрондан кам бўлмаган қаттиқ қисмларнинг (PM2.5) 10 фоизга ортиши оғир жиноятлар, жумладан кишига ҳужум қилиш кўрсаткичининг айнан ўша куни 0,14 фоизга ортишини кузатишган. Ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг озонга таъсири эса бу каби жиноятларнинг 0,3 фоизга ортишига сабаб бўлган.

Шуни айтиш керакки, ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқоридаги кўрсаткичлардан ҳам анчага ортиб кетиши мумкин. Ўтган йилнинг ноябрь ойидаги ўрмон ёнғинлари туфайли Сан-Францискодаги PM2.5 кўрсаткичи ўртача меъёрдан 7 баробар ортган эди.

Албатта, бу каби хулосаларга келишда муаллифлар ҳавонинг ифлосланишидан ташқари бошқа омилларни ҳам ҳисобга олишмоқда.

Бироқ бу тадқиқотчилар ифлосланган ҳаво ва жиноят ўртасида ўзаро боғлиқликни аниқлаган илк ҳолат эмас. 1970 йилларда Америка асосида қўрғошин бўлган бўёқларни маън этди ва этил бензинини босқичма-босқич ликвидация қилишни бошлади. Орадан йигирма йил ўтгач, жиноятчилик кўрсаткичи пасайди. Кўплаб тадқиқотчилар ушбу икки воқеа ўртасида боғлиқлик борлигини таъкидлашади.

2007 йилда эълон қилинган ҳужжатда Amherst College иқтисодчиси Жессика Вольпо Рейес 1970 ва 1980-йилларда америкалик болаларга қўрғошин таъсирининг камайишини 1990-йиллардаги жиноятлар кўрсаткичининг камайиши билан тушунтириш мумкинлигини ҳисоблаб чиққан.

Жаноб Буркҳардт ва ҳаммуаллифлар томонидан олинган натижалардан келиб чиқиб, ҳавонинг тозароқ бўлиши шахсга нисбатан содир этиладиган оғир жиноятлар кўрсаткичларини анча камайтиради деб тахмин қилиш мумкин. Муаллифларнинг ҳисоб-китобларига кўра, PM2.5 ва озон кундалик чиқиндиларинининг 10 фоизга қисқариши – тажовуз ҳолатларининг камайиши эвазига Америкага йилига 1,4 миллиард долларни иқтисод қилиш имконини бериши мумкин (маблағ тежалиши полициянинг зудлик билан реакция қилишидан тортиб жароҳат олиш сабабли ишлаш қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ харажатларгача боғлиқ бўлади).

Демак, ҳавонинг тоза бўлиши инсоннинг ҳам жисмонан ва ҳам маънан соғлом бўлишига хизмат қилади.

Манбаъ: https://kun.uz


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти