Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ФЖШМҚМИ Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Ўзбекистон Экологик партияси ҳамкорликда  Биологик ҳилма-ҳилликни асраш давр талаби мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда вилоят  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,  Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят ДСЭНМ,  Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, экоҳаракат фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, иштирокчиларга Республикамизнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақида маьлумотлар бериш, уларнинг она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатини янада ошириш ишларини янада кенгайтиришга қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, Ўсимлик ва ҳайвонлар биосферанинг асосий компонентларидан бўлиб, табиий ресурслар орасида алоҳида ўринни эгаллайди. Биосферадаги ўзига ҳос барқарор мувозанат кўп жиҳатдан ўсимлик ва ҳайвонларнинг биологик ҳилма-ҳиллигининг мавжудлиги билан боғлиқдир. Ўсимликлар ва ҳайвонлар сайёрамизнинг генофонди ҳисобланади ва ҳар бир тур табиатдаги ўз ўрнига эга. Сайёрамизда 500 мингдан ортиқ ўсимлик турлари мавжуд. Инсон ва ҳайвонларнинг ҳаётида асосий озуқа ва кислороднинг манбаи бўлган ўсимликларнинг аҳамияти катта. Сўнгги йилларда инсоннинг ҳўжалик фаолияти натижасида биологик ҳилма-ҳилликка салбий таьсирлар кучаймоқда. Ўзбекистонда мавжуд 4500 га яқин ўсимлик турларининг 10-12%и муҳофаза талаб. Ўзбекистоннинг “Қизил Китоб” ига ўсимликларнинг 301 тури киритилган. “Қизил Китоб”-айрим вилоятлар,мамлакатлар ёки бутун дунё бўйича келажакда хавф остида турган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақида маьлумотга эга бўлган расмий ҳужжатдир. Унинг вазифаси-жамоатчилик ва давлат ижроия муассасаларини табиат муҳофазаси муаммоларига жалб қилиш ва турлар генофондини сақлаб қолишга ёрдамлашишдан иборатдир. “Қизил Китоб” га киритилган ўсимлик ва ҳайвон турлари 4 та категорияга бўлинади;

    1. Йўқолган ёки йўқолиш арафасидаги турлар;

    2. Йўқолиб бораётган турлар.

    3. Ноёб турлар.

    4. Камайиб бораётган турлар.

- Экосистемаларда организмлар қанчалик ҳил-ҳил бўлса, унинг ташқи таьсирга чидамлилиги ҳам шунчалик ортади. Шунинг учун мавжуд биоҳилма-хилликни сақлаб қолиш табиатни муҳофаза қилишнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Биосферадаги мувозанатни сақлаб қолишда ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Бу  мақсадга эришиш учун ХIХ асрдан бошлаб қўриқҳоналар, миллий боғлар, буюртмахоналар ташкил қилиш фаолияти жадаллашган. 1992-йили Рио-де-Жанейрода “Биологик ҳилма-хилликни сақлаш” халқаро Конвенциясининг имзоланиши бошланган ва ҳозирда бу конвенцияга дунёнинг 170 дан ортиқ давлатлари, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам қўшилган. Ўзбекистонда биологик ҳилма-ҳилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва ҳаракат режаси қабул қилинган ва зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. Биологик ҳилма-ҳилликни сақлаш ва улардан фойдаланиш алоҳида махсус ҳалқаро ва миллий даражадаги қонунлар орқали назорат қилинади.  Ўзбекистонда ўсимлик ва ҳайвонлар қонун томонидан ҳимоя қилинади ва улардан оқилона фойдаланиш, муҳофаза қилиш учун ҳилма-ҳиол тадбирлар ўтказилмоқда.

Экопартия Сирдарё вилояти партия ташкилоти