foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамкорлигида Тошкент шахар Олмазор тумани газ таъминоти корхонасида аҳолига етказиб берилаётган табиий газдан самарали фойдаланиш ва ҳисобини юритишнинг замонавий қурилмалари кўргазмасини ташкил этиш бўйича экологик акция ташкил этилди.

Экологик акциянинг мақсади замонавий энергия тежамкор технологияларни, хусусан табиий газдан фойдаланишга ва ҳисобини юритишга мўлжалланган тежамкор асбоб ва ускуналарни намойиш қилиш орқали кенг жамоатчиликни табиий газдан самарали фойдаланишда билим ва кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат.  

Экологик акцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат дупутатлар гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девони, Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, Олмазор тумани фуқаролари, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда энергиятежамкор технологияларни кенг жорий этиш, хусусан табиий газдан самарали фойдаланиш борасида мустахкам хуқуқий асослар яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4388-сон қарорига асосан “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти ташкил этилган.

Ушбу қарор билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖга иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини табиий ва суюлтирлган газ билан таъминлаш, газ етказиб бериш жараёнларини самарали ишлашини йўлга қўйиш мақсадида замонавий технологияларни,  энергия тежамкор газ қурилмаларини ва илғор бошқарув усулларини жорий этиш вазифалари юкланган.

Бугунги кунда, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан жойларда газ истеъмолчиларига энергия тежамкор - автоматлаштирилган газ-ёнгич (газ-горелка) қурилмалари ва уларнинг афзалликлари, ойлик табиий газ сарфининг камайиши ҳисобига, энергия тўловларининг қисқариши ҳақида, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг аҳолига қулай бўлган марказларида замонавий энергия тежамкор - автоматлаштирилган газ-ёнгич ва замонавий сув иситиш қозонлари билан савдо қиладиган жами 25 дона дўкон ишга туширилди. Ушбу дўконларда малакали мутахассислар томонидан фуқароларга газ-ёнгичлар тўғрисида тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.

Ушбу газ-ёнгичлар табиий газ хажмини 30-35 фоизгача тежаш билан бирга газдан фойдаланиш даврида автоматик тарзда хавфсизликни таъминлайди.

Маълумки, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда энергетика тармоғида ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Агар энергетика ресурслари учун харажатлар қарийб товарлар таннархида ўз аксини топишини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу тармоқдаги ўзгаришлар (хусусан, энергия ресурслари нархларининг ўзгариши) саноатнинг турли тармоқларида рақобатдошликнинг кучайишига ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. Табиийки, бу иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар истиқболларини белгилашга таъсир кўрсатади. Бироқ иқтисодиётимизда ривожланган мамлакатлардагига нисбатан кўп энергия сарфланаётгани маҳаллий товарларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатдошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Тадбирда мамлакатимизда газ таъминоти тизимини изчил модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, энергия тежамкорлик асослари ва етказиб берилган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини такомиллаштириш чоралари кўрилаётган бир пайтда
айрим фуқароларимиз хонадонлардаги газдан самарали фойдаланишда мавжуд ностандарт, маънан эскирган газ жиҳозларини тежамкор замонавий жиҳозлардан ҳамон фойдаланилаётганлиги, уларни алмаштириш эвазига иқтисодий самарадорликка эришишлари мумкинлигини аксарият ҳолларда эътибордан четда қолаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Экологик акция жараёнида тадбир иштирокчиларига аҳолига етказиб берилаётган табиий газ ҳисобини юритишнинг замонавий қурилмалари кўргазмаси ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимларига сиёсий иродаларига асосида Ўзбекистон экологик партиясининг аъзолик билетлари тантанали равишда топширилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар учун санъат усталарининг концерт дастури намойиш этилди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Матбуот хизмати


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти