foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Тожикистон Республикаси парпламенти қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуровнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вакиллари билан бўлган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни юқори босқичга кўтариш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар кейинги уч йилда жадал суръатлар билан ривожланиб бораётгани, бунда давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда салмоқли натижаларга эришилаётгани, хусусан, ўзаро товар айрибошлаш ҳажми ортиб, ишлаб чиқариш, саноат йўналишларида ҳам икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорлик кучайиб бораётгани таъкидланди. Айниқса, давлатлар ўртасида чегараларнинг очилиб, визасиз режим жорий этилгани кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлади. Ушбу эзгу ишлар мамлакатларимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигига хизмат қилмоқда.        

Музокаралар чоғида қайд этилганидек, бу борада Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлари ўртасидаги ўзаро дўстона алоқалар ҳам муҳим ўрин тутяпти.

Икки давлатнинг қонун чиқарувчи органлари ўртасида амалий алоқалар тобора кенгаяётгани халқларимизнинг дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга туртки бўлмоқда.

Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуровнинг юртимизга расмий ташрифи якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси ўртасида парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзолангани эса, бу борадаги алоқаларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Мазкур битимда тарафлар ўртасидаги ҳамкорлик демократик қадриятлар сақланишига, ҳуқуқ устуворлиги таъминланишига ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишига кўмаклашади, деган ишончга таяниб, мазкур соҳалардаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли ҳамда икки давлат манфаатларига мос экани эътироф этилган.

Ҳужжатга кўра, икки мамлакат парламент қуйи палаталарининг қўмиталари ва комиссиялари, депутатлик гуруҳлари, девонлари ўртасида доимий алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, ахборот-таҳлилий имкониятларни кенгайтириш юзасидан ҳамкорлик олиб бориш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қиладиган мазкур битим, шунингдек, иқтисодий, гуманитар ҳамда ҳудудий масалаларни ечишда ҳам ўзаро уйғун ҳаракатланишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Қобил НОСИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Халқаро ишлар ва парламетлараро

алоқалар қўмитаси аъзоси  


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти