foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси хамда Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят партия ташкилоти фаоллари томонидан “Биохилма-хилликни асраш – давр талаби” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси,ЎзЭП Қашқадарё вилоят партия ташкилоти фаоллари, вилоят экология ва атроф муҳитни  мухофаза қилиш бошқармаси,  Қашқадарё вилоят касб хунар таълимини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш худудий бошқармаси ходимлари,   Яккабоғ туман Транспорт ва хизмат кўрсатиш коллежи ўқитувчилари ва фаол талабалари ҳамда ОАВ вакиллари, жами 50 киши иштирок этди.

Давра суҳбатида  биохилма-хилликни асрашга доир қилинаётган ишлар, атроф муҳит мусаффолигига зарар келтираётган  нохуш ҳодисалар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари,ЎзЭП вилоят Кенгаши раиси Носир Ҳалимов сўз олиб, она табиатни асраш юртимизда мустақиллик йилларида давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва бу борада қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ҳақида тўхталди.

Хусусан атроф муҳит муҳофазаси ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги, бунинг учун ҳудудий бўлинма таълим муассасалари фаоллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оила ва шахснинг экологик таълим-тарбия тизимини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга кўмаклашиб келаётгани, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг экологик онги ва тушунчасини ўстириш, юксак экологик маданиятга эришиш, табиат ва унинг неъматларини асраб- авайлаш келажак авлодлар олдидаги бурчимиз эканлигини англаб етиши учун ўтказилаётган  амалий тадбирлар катта аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

 Маҳаллада, таълим муассасаларида экологлар, соҳа мутахассислари, тиббиёт ходимлари билан тез-тез учрашувлар, мулоқот ва суҳбатлар ташкил этиш, табиатга, унинг неъматларига нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш табиий ресурсларнинг чексиз-чегарасиз эмаслиги, аксинча улардан оқилона ва самарали ҳамда тежаб-тергаб фойдаланиш зарурлигини уқтириш, ҳар бир киши ўзи яшайдиган жойни, ҳудудни тоза-озода тутишга, обод ва кўркам қилишга масъул эканлигини, табиий муҳит мусаффолигига эришиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини сингдириш лозимлиги ҳақида сўз борди.

Шунингдек, тадбирда маърузачилар томонидан табиатга нисбатан беписандлик натижасида табиий мувозанатнинг бузилиши, турли офатлар рўй бериши, мураккаб вазиятлар юзага келиши кузатилаётгани мисоллар билан тушунтирилди.

Экологик билимларни эгаллаш, экологик онг, экологик билим ва тушунчага эга бўлиш бугунги кунда давр талаби бўлиб бораётгани, атроф муҳит муҳофазаси инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни соғломлаштириш негизи эканлиги ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Экопартия Қашқадарё вилояти партия ташкилоти


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти