foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Экопартия Тошкент шаҳар партия ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавсизлигини назорат қилиш инспекциясининг мажлислар залида Биз келажак учун жавобгармиз”мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, Тошкент шаҳрида яшовчи ҳар бир аҳолининг яхши яшаши учун атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш, экологик муаммоларни хал этишда давлат сиёсатини ўрнатиш. Экология ва соғлиқни сақлаш сохасини қонунчилик даражасига олиб чиқиш, Тошкент шаҳар ахолисининг экологик маданиятини юксалтириш шунинг билан бирга ахолининг экологик хавсизлигини таминлашга маьсулятини кучайтириш, тирикликнинг мавжуд бўлиш учун қулай атроф-мухит барқарорлигини таминлаб бериш, атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш масалаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Тошкент шаҳри аҳолисининг экологик саводхонлик даражасини ошириш, дунёқараши ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, экологик маълумотга эга бўлишини таъминлаш, атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш каби қатор масалаларни Экопартиянинг вазифаси эканлиги ҳақида сўзлаб берилди.

Шунингдек Экопартия Тошкент шаҳар партия ташкилоти аьзолик хақида маьлумот берилди. Аьзо бўлмоқчи бўлган фуқаро 18 ёшга тўлган, унинг манфаатлари ва мақсадини қўллаб-қувватлайдиган, партия уставини тан оладиган ва талабларига риоя қиладиган ҳамда унинг фаолиятида фаол иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аъзо бўлиши мумкин. Партияга аъзолик  ихтиёрийлик асосида, якка, қайд этиладиган тартибда амалга оширилади. Партияга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ёзма аризаси асосида бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилиши ёки унинг Кенгаши қарори асосида амалга оширилади. Партияга қабул қилиш, партиянинг тегишли туман (шаҳар) ташкилотлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Партия аъзосига Партиянинг аъзолик билети берилади. Партия аъзоси айни пайтда бошқа партияга аъзо бўлиши мумкин эмаслиги ҳам маьлумот берилди.

Тадбир якунида партияга аьзоликга ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон Темир йўл назорат инспексиясининг ходимлари партия аьзолигига қабул қилинди.

Экопартия Тошкент шаҳар партия ташкилоти


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти