foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бош вазир топшириғи билан 1 февралга қадар ўрмонлардан ташқаридаги дарахтларни кесишга мораторий жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу вақт давомида дарахт ва буталарни парваришлар, калталатик ва кесиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов топшириғи билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Қарор билан давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахт ва буталарнинг кесилишини энг кам даражага тушириш, аҳоли пунктларида яшилликларни сақлашга эришиш режалаштирилмоқда. Ҳужжатда дарахт ва буталар ўсаётган ер участкаларини тақдим этишга чеклов жорий этиш, давлат ўрмон фондига кирмаган дарахт ва буталарни кесиш, кесилган яшилликлар ўрнини қоплаш тартиблари, дарахтларни кесиш бўйича истисно ҳолатларни белгилаш, шунингдек, ноқонуний кесишлар учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.

Лойиҳада 2020 йил 1 февралига қадар давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахтларни кесишга мораторий жорий этиш режалаштирилмоқда. Мазкур муддат ичида давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахт ва буталарни парваришлар, кесиш, калталатиш ва улардан фойдаланиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, янгилари ишлаб чиқилади.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, аҳоли пунктларида дарахт ва буталар ўсаётган ер майдонларини тижорат мақсадлари учун тақдим этиш ёки ушбу майдондан тижорат мақсадларида фойдаланиш яшилликларга зарар етказса, у ерда тижорий фаолият юритиш тақиқланади.

Ер майдонларини бошқа мақсадлар (турар жой, ижтимоий объектлар, муҳандислик ва транспорт инфратузилмалари ва бошқалар) учун тақдим этишда ер участкасидаги дарахтларнинг сони, аниқ координаталари, тури, диаметри, шохларининг баландлиги, шунингдек уларни муҳофаза қилиш шартлари кўрсатилиши керак.

Манбаъ: https://www.gazeta.uz/

 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти