foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йил 3 октябрь куни “Пойтахт” бизнес марказида “Ўзбекистоннинг янгиланган сайлов қонунчилиги — демократик сайловлар ўтказишнинг асоси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ташаббуси билан Марказий сайлов комиссияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Конференцияда парламент қуйи палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Марказий сайлов комисcияси, ЕХҲТ ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, хорижий давлатлар ва мамлакатимиз экспертлари ҳамда журналистлар қатнашди.

Мазкур конференция халқаро ва хорижий экспертлар иштирокида янгиланган сайлов қонунчилиги асосида сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов “Сайлов кодекси – демократик сайловлар ўтказишнинг асоси” мавзусида маъруза қилди. Унда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, парламент Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти сайлов қонунчилигидан чиқариб ташланди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби қонун билан мустаҳкамланди. Шунингдек, сайловларни ўтказиш ёки ташкил этишнинг бошқа масалалари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди. Сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнида сайловчиларнинг бир ёки бир нечта номзодларни ёхуд партияларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши ҳуқуқи берилди. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш тартиби жорий этилди. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларга сайловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди. Сайловчилар рўйхатига ўзгартишлар киритиш сайловга уч кун қолганида тўхтатиладиган бўлди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакиллари сонини 3 нафардан 5 нафарга кўпайтирилди. Ташвиқот ишларини бошлашда барча номзодлар учун ягона муддат, яъни, уларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланиши белгиланди.

Конференция ишида сайловлар бўйича халқаро экспертлар Рената Левовски ва Георгий Бараташвили маъруза билан иштирок этди. Уларнинг маърузаларида демократик сайловларни ўтказиш бўйича халқаро тажриба ва амалиёт тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, халқаро экспертлар ўз чиқишларида Ўзбекистонда сайловларни демократик принциплар асосида ўтказишда Сайлов кодексининг қабул қилингани ҳамда сайловлар билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилгани муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг, халқаро анжуман ўз ишини икки йўналишда давом эттирди. Биринчи йўналиш — “Сайлов кодекси — партиялараро рақобатни таъминлашнинг кафолати” мавзусида янгиланган сайлов қонунчилиги талаблари асосида партияларнинг сайловлардаги иштироки ва партиялараро рақобат масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Иккинчи — “Сайлов кодекси — сайлов очиқлигини таъминлашнинг кафолати” мавзусидаги йўналишда эса, сайловлар жараёнларини ёритишда ОАВнинг иштироки ҳамда мазкур жараёнларни ёритишда сайлов ва ахборот қонунчилиги талабларига риоя қилиш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида муҳокамалар давомида ишлаб чиқилган, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ таклифлар таҳлил этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати

http://parliament.gov.uz


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти