foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси  жорий йилнинг 28-сентябрь куни Бердак номидаги Қорақалпоқ давлат университети Журналистика факультети «Ёш журналистларни тайёрлаш клуби» да “Долзарб экологик муаммоларнинг ечимини топишда экожурналистиканинг ўрни!” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори Н.Қудайбергенов иштирокчиларга кун мавзусини қисқача таништириб ўтди ва тўлиқроқ маълумот учун сўзни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори А.Исмайловага берди.

А.Исмайлова ўз маърузасида иштирокчиларга жаҳон ахборот глобаллашувининг кучайиши оммавий ахборот воситалари соҳасида дунёда содир бўлаётган воқеаларга тез ва мос равишда муносабат билдириш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик қайта ўзгаришлар  ҳақида республика аҳолисини, дунё ҳамжамиятини ўз вақтида ва холисона хабардор қилиш тизимини такомиллаштириш масаласи долзарб вазифалардан бирига айланиб бормоқда. Жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ва таъсирчан омил ҳисобланади. Бугунги кунда юртимизда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Сўнгги йилларда экология муаммоси долзарб муаммолардан бирига айланди. Мазкур муаммо атрофлича ўрганилиб, тадқиқ этилиб келинмоқда. Хусусан, экологик журналистика  экологик  муаммолар қаторига кирадиган ахборотларни оммавий ахборот воситалари тармоқлари орқали қайта ишлайди ва тарқатади, яъни узлуксиз ва кенг турда глобал ва локал аҳамиятга эга экологик муаммоларни ёритиш, қолаверса, атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш ва ундан фойдаланиш йўналиши бўйича ишланаётган тўғри ишлар ҳам шулар сирасига киради. Экологик журналистиканинг  предмети, яъни экологик журналистиканинг тематик йўналишлари бўлган соғлиқни сақлашдан тортиб балиқчиликкача бўлган йўналишларни таъкидлаб ўтиш тушунчанинг тўлақонли маънода очилмаслигига олиб келади ва уни таърифлаб бериш анча қийин кечади. Таъкидлаб ўтилган қарашларга эътибор қаратишга мажбурмиз. Чунки, хоҳлаган минтақадаги экологик мавзуларни ёритишда журналистлар, биринчи навбатда, журналистика асослари, мақсадлари ва вазифалари бўйича иш олиб борадилар.

Экомуаммоларни ёритилиш масалаларига Л.Коханова шундай фикр билдиради: «Журналист ушбу мавзуга ўзини тўлақонли бағишлагандагина унинг материали муваффақиятли чиқади». Аммо бу ҳол ушбу мавзуга ихтисослашган матбуот учун хос бўлса керак. Умумий мавзуларни ёритиб борадиган нашрлар журналистларнинг доимий равишда бита мавзуда ижод қилишига имкон бермайди. Иқтисодий ва ҳар кунги ахборотлар оқимининг тезлиги журналистнинг бир мавзуда иш олиб боришига йўл бермайди. Хулоса қилиб айтганда, экологик мавзуни тўлақонли ёритиб бориш фақатгина ушбу мавзуга ихтисослашган нашрларда яхши йўлга қўйилиши мумкин. Лекин, бугунги кунда матбуот таркибида экологик нашр йўналиши сифатида шаклланмаган. Шундай бўлса-да, экологик журналистика, экологик матбуот аста-секинлик билан бўлса хам шаклланиб бормоқда. Тадбир қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти