foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимиздамуҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайлови бўлиб ўтади.Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида 20 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгилади.

Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланганлиги эълон қилинди.

Сайлов кодексига асосан сиёсий партия ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 минг сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкинлиги ва имзо варақаларининг бланкалари сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингандан кейин Марказий сайлов комиссияси томонидан берилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни эса Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига уларнинг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ҳамда сайловчиларнинг имзоларини тўплашлари учун белгиланган намунадаги имзо варақалари топширилди. Бугунги кунда барча сиёсий партиялар каторида сайловларда илк бора иштирок этаётган Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ҳам имзо йиғиш жараёнларини бормоқда.

Партия “Биз келажак учун жавобгармиз” ғояси билан сиёсий майдонга чиқмоқда. Шу нуқтаи назардан партия халқ билан бирга бўлиш, халқ дардини эшитиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш, уларнинг муаммосини ўзининг муаммоси деб билиб янгича форматда тарғибот акциялари ҳамда сайловга қизғин тайёргарликни бошлаб юборган.

Албатта сайловга жиддий тайёгарлик кўриш  ушбу муҳум воқиага эътибор билан ёндошиш, сайловларнинг ҳар томонлама  камчилигсиз ва беҳато ўтишини таъминлаш ҳар бир партия олдида турган муҳум вазифалардан бири. Яна бир эътиборга молик жихати шундаки ҳар бир партия сайлов олдидан Марказий Кенгашларида ўз сайлов штабларини очиши ҳамда тун-у кун штаб фаолиятини йўлга қуйиши белгилаб қўйилган.

Шундай тадбирлардан яна бири жорий йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Экологик партиясининг Марказий Кенгашида ҳам ўз ифодасини топди. Ўзбекистон Экологик партиясининг Марказий Кенгашида сайлов штабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда партиянинг ҳудудлардаги фаоллари кенг жамоатчилик ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиқганлар партиянинг сайлов штаби фаолияти сайловолди дастури ҳамда партиянинг мақсад вазифалари ҳақида сўз олишди. Яқинда бўлиб ўтадиган сайловларда партия етакчи ўринда бўлши шунингдек экология ва атроф муҳит муҳофази йўлида олиб борилаётган ишларда партия роли катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Экопартия матбуот хизмати


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти