foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг қўллашдаги муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида очиқ дарс ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир Сенат Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда  ирригация соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатда фойдаланиладиган сувнинг қарийб 20 фоизи республика ҳудудида шаклланиб, қолган 80 фоизи трансчегаравий дарёлар – Амударё ва Сирдарёдан олинади. Мамлакатда бир йилда ўртача 44-48 миллиард куб метр сув ишлатилиб, сув ресурсларининг асосий қисми ёки 85 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалигида суғориш мақсадларига сарфланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда 3 миллион 200 минг гектар ерга 46 миллиард куб метр сув сарфланиб, унинг 60 фоизи экинларга етиб боряпти. Жами 180 минг километр суғориш тармоқларининг 23 фоизи бетон қопламали бўлиб, улар ҳам 30-35 йилдан буён деярли янгиланмаган. Бу эса сувдан самарали фойдаланиш, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш, айниқса, томчилатиб, ёмғирлатиб, тупроқ остидан, эгатларга плёнка тўшаб ва кўчма эгилувчан пластик қувурлар ёрдамида суғориш технологияларидан кенг фойдаланишни талаб этади.

Шу мақсадда мамлакатда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда тежамкор технологияларни жорий қилган деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Хусусан, президентнинг “Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   ва “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Узумчиликни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги   қарорларига асосан экин майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун ҳар бир гектарига 8 миллион сўм миқдоридаги субсидия ажратилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 367-моддасига биноан ер участкасининг томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган қисмида 5 йил муддатга ягона ер солиғи тўлашдан озод этилиши белгиланган. Шу ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши мазкур соҳани ривожлантиришда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Бироқ сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш ва муҳофаза қилиш ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларига сувни етказиб бериш хизмати давлат ҳисобидан амалга оширилаётганлиги сабабли, фермер хўжаликларининг сув тежашга бўлган масъулияти етарли даражада эмас. Хусусан, бугунги кунда мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг 328 минг гектар ёки умумий экин майдонининг бор йўғи 7 фоизида тежамкор суғориш технологиялари жорий қилинган. Ваҳоланки, қишлоқ хўжалигида тежамкор технологиялардан энг мақбули томчилатиб суғориш технологиясидир. Унинг афзаллиги шундаки, анъанавий усулда ишлатадиган сув миқдорининг 40-50 фоизи тежалади, меҳнат ва ресурс сарфи 30 фоизга камаяди. Қолаверса, бу усул ўғитни 37 фоизга қисқартириш ва ҳосилдорликни 15-20 центнерга ошириш, тупроқ эрозияси, ер ости суви сатҳи кўтарилиши ва шўрланишини камайтириш имконини беради.

Шу жиҳатдан тадбир давомида илғор технологияларни аграр соҳага жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама этилиб, улардан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Манбаъ: https://kun.uz/

 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти