foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ер юзининг 70 фоизи сув билан қопланган бўлса-да унинг 97,5 фоизини шўр сувлар ташкил этади. Маълумотларга кўра, айни пайтда дунёнинг 1,5 млд. нафар аҳолиси ичимлик суви танқислигидан азият чекмоқда.

Бугун атроф-муҳитга ҳар доим ҳам адолатли муносабатда бўляпмизми? Сайёрамизда техника ва саноат ривожланиб, аҳолининг табиий ресурслардан фойдаланишга бўлган эҳтиёжи ортиб бораётган бугунги кунда табиатни муҳофаза қилиш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш долзарб аҳамиятга эга масалалардан биридир.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, бугунги ва келажак авлод  баркамоллиги сари қўйилган ижобий қадамдир.Ўзбекистон Экологик партияси шу каби эзгу ҳаракатда бўлган жамиятнинг барча қатламлари сайъи-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Партия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш борасида фаолликни оширган ҳолда экологик ҳуқуқбузарлик содир этиш, атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғига зарар етказганларга нисбатан  қонуний жавобгарлик тизимини мустаҳкамлайди.

Маълумки, ҳар қандай тирик мавжудот у инсон бўладими ёхуд ўсимлик ва ҳайвонот оламими, албатта ҳар лаҳзада сувга эҳтиёж сезади. Шу нуқтаи назардан ер шари, жумладан минтақамизда чучук сув манбалари тақчиллигини инобатга олиб, тоза ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш барчамизнинг бурчимиздир. Партия бу борада ҳам кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириб боради.

Партиянинг ушбу мақсадларидан келиб чиқиб, жорий йил 28 сентябрь куни Бухоро давлат Тиббиёт институти педагог ва талабалари иштирокида “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланайлик!” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уни ифлослантирмаслик борасида билимларини мустаҳкамлаган тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг  мазмун-моҳияти ҳақида ҳам  маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида партия сафига ўтиш истагини билдирган бир гуруҳ педагог ва талабаларга аъзолик билетлари топширилди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Бухоро вилоят партия ташкилоти


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти