Қашқадаре вилоят Китоб тумани Варганза қишлоғида 26-30 сентябрь кунлари 1- Халқаро "Анор" агротуризм фестивали бўлиб ўтмоқда  фестивал доирасида 29 сентябрь куни Китоб тумани Қайнар қишлоғида халқаро Улоқ копкари ва кураш мусобақалари бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадаре вилоят кенгаши фаоллари иштирок этиб партияни тарғиб қилиш мақсадида кураш мусобақаларида 3-4 табоқлари учун 500 минг сўм пул мукофоти ҳамда ғолиб полвонларга ва хайъат азоларига партия логотипи туширилган футболка ва кепкалар тарқатилди шунингдек халқаро улоқ копкари мусобақаларида иштирок этаётган 50 га яқин чавандозларга партия логотипи туширилган футболка ва кепкалар тарқатилди ҳамда чавандозлар мусобақа майдони бўйлаб партия байроғини баланд кўтарган ҳолда мусобақа иштирокчиларига  кенг тарғиб қилдилар.

Ўзбекистон Экологик партияси матбуот хизмати