foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Қарши муҳандислик иқтисодиёт иниститути “Экология ва атроф фуҳитни муҳофаза қилиш” кафедрасида, 16 сентябрь - Халқаро озон катламини сақлаш кунига бағишланган “Озон қатламини сақлашда ўз хиссамизни қўшайлик” мавзуида давра сухбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари, Олий таьлим муассасаси талабалари, Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади Озон қатлами ер юзасига тўғридан тўғри қуёшдан келадиган яни ултра бинафша, инфра қизил ва кўринадиган нурларни сақлаб қолиш хусусиятига эга бўлиб ер юзасига маълум миқдорда ўтказмаслик вазифасини бажаради. Ер шаридаги жамики тирик организмларни айни шу ҳавфли нурлардан асрайди яьни озон қатлами ер шарининг ўзига хос ҳимоя қалқонидир.

 Мухтарам Президентимиз Шавкат ­Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида: “Айни вақтда бутун дунёда экологик муаммолар тобора кескинлашиб бораётган ҳозирги кунда бу соҳадаги ишларни, афсуски, етарли ва қониқарли, деб айтолмаймиз. Бу борада Ўзбекистон Экологик ҳаракати қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиши зарур. Маълумки, аҳолини, айниқса, қиш­лоқ жойларда тоза ичимлик су­ви билан таъминлаш масаласи ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. Шунингдек, маиший чиқиндиларни тўп­лаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш масаласи ҳам олдимизда турган энг оғир муаммодир. Шу билан бирга, собиқ тузум даврида узоқни ўйламасдан қурилган, бугунги кунда айрим вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлатиб келинаётган саноат ин­шоотлари ҳам замонавий экологик талабларга жавоб бермайди. Энг муҳим масала - аҳолининг экологик маданиятини оши­риш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, бундай муаммоларни фақат маъ­мурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин”, деган фикрлари озон қатламини экологик муҳофаза қилишга ҳам бевосита боғлиқдир.  

Бир сўз билан айтганда  тадбир юксак кўтаринки кайфиятда савол жавоб ва баҳс мунозаралар билан ўтди.  

Экопартия Қашқадарё вилояти партия ташкилоти


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти