foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Андижон Давлат университетида Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши томонидан “САЙЛОВЛАР: ҒАЛАБА СТРАТЕГИЯСИ ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирни ташкил қилишда – Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ҳамда Андижон давлат Университети яқиндан ҳамкорлик қилдилар.

Семинар-тренингда ФЖШМҚМИ Андижон ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Ф.Атаханов, Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаш аъзолари, партия шаҳар ва туман ташкилоти Кенгаш раислари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида семинар-тренинг икинчи кунги дастури қисқача таништириб ўтилди.

Сўнгра, дастурда белгиланган мавзулар юзасидан маърузалар ва мунозаралар бўлиб ўтди.

Хусусан, “Сиёсий технологиялар” мавзуси юзасидан Ш.Суяров - Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши бош мутахассиси, “Сиёсий мунозара (Дебат) ва баҳсларда ўзини тутиш қоидалари” номли мавзу бўйича Н.Юсупов - Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси, “Сайлов кодекси ҳақида” мавсусида А.Узакджанов - Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси ўринбосари,  “Самарали сиёсий дастур ишлаб чиқиш.
Сайловолди дастур ва унинг аҳамияти. Сиёсий платформа. Электорат манфаатлари. Сиёсий партиялар номзодларининг сайловолди дастурлари” мавзуси бўйича  Н.Юсупов - Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси, “Партиялар томонидан кузатувчи, ваколатли вакил ва ишончли вакиллар масаласида” мавзу юзасидан А.Узакджанов - Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси ўринбосари тўлиқ маълумот бериб ўтдилар.

 Шундан сўнг, семинар-тренинг иштирокчиларини гуруҳларга бўлинган ҳолда мавзулар юзасидан амалий машғулотлар ҳамда мунозаралар бўлиб ўтди.

Тадбир якунида ташкилотчи ва иштирокчилар томонидан келгусидаги иш фаолиятни янада жонлантириб, олдимизга қўйилаётган улкан вазифаларни сидқидилдан бажаришга келишиб олинди.

Экопартия Андижон вилояти партия ташкилоти


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти