foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 4 сентябр куни “Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни ва Билимлар куни муносабати билан очиқ дарс” мавзусида давра суҳбати ва бадиий маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда И.А.Каримов номидаги Техника университети Термиз филиали профессор-ўқитувчилари, талабалар, ота–оналар,Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилояти партия ташкилоти, Ўзбекистон Экологик Ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ОАВ вакилларидан иборат 200 нафар иштирокчи қатнашди.

Тадбир аввалида И.А.Каримов номидаги Техника университети Термиз филиали директори Б.Э. Тўраев кириш сўзи айтиб, Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни ва Билимлар куни ҳамда филиалнинг ташкил этилиши моҳияти хусусида қисқача маълумот берди ва байрам билан барчани муборакбод этди. Сўнгра Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ёрқин хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди. Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси ижро этилди. Сўнгра сана муносабати билан таклиф этилганлар талаба ва ота-оналарни табриклашди.

     Ундан сўнг аудиторияда экология соҳасида ўқиётган талабаларга очиқ дарс ўтилди. Э.Зиёев ўз маърузасида энг аввало мамлакатимизда кечаётган иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар ҳақида хусусан, Мустақил ҳамдўстлик давлатлар орасида биринчи бўлиб, Ўзбекистон Экологик партияси тузилганлиги, партия фаолияти, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапириб, экология фанига бевосита алоқадор соҳада таълим олишни бошлаган талабаларни ушбу партияга аъзо бўлишга чорлади. Маърузачи  юртимиз гўзал ва бетакрор табиати, ўзига хос табиат ёдгорликлари  ва табиий бойликлари ҳақида тушунча берилди, Уларни  муҳофаза қилиш ҳамда биохилма-хилликни сақлашнинг долзарблиги, экотизимлар, ландшафтлар, табиатга антропоген таъсир, сувларниннг ифлосланиши, ерларнинг шўрланиши ва бундай экологик муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида фикрлар баён қилинди. Узлуксиз экологик таълимни шакллантириш, ёш авлодни табиат муҳофазаси жонкуярлари сифатида тарбиялаш ишида фаол иштирок этиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол вояга етказиш, уларнинг экологик маънавиятини шакллантириш, табиатга ошно қилиб тарбиялаш ва албатта, Ватанга фидоий фарзанд бўлишини таъминлашдан иборатдир. 

Тадбирда якунида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги биохилма-хилликни сақлаш ҳамда ўрганишда қўриқхоналарнинг аҳамияти юртимиз ободончилиги экологик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Экопартия Сурхондарё вилояти партия ташкилоти


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти